ГАУПТВАХТА (нем. — бош қоровул) — ҳарбий хизматчиларни ҳибсда сақлаш учун мужалланган махсус жой.
ГЕНОЦИД — миллий, ирқий, ёки диний гуруҳни ушбу гуруҳ аъзоларини ўлдириш, уларнинг соғлигига оғир зиён етказиш, болалар туғилишига куч ишлатиб тўсқинлик қилиш, болаларни мажбуран топшириш, куч ишлатиб кўчириш ёҳуд ушбу гуруҳ аъзоларини жисмонан йўқ қилишга қаратилган бошқа шароитларни яратиш орқали тўла ёки қисман йўқ қилиш. Г. — тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятдир. Халқаро ҳуқуқда Г., шунингдек, халқаро жиноят деб эътироф этилган. Г. жинояти ва уни содир этганлик учун жазо тўғрисидаги конвенцияда (1948 й.). Г. халқаро ҳуқуқ нормаларини бузадиган жиноят эканлиги белгилаб қўйилган (1-м.).
ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ — суд олдида жиноят иши бўйича айбловни қўллаб - кувватлайдиган прокурор. Суд муҳокамасида Д.а.нинг иштирок этиши — судлов ошкоралигининг жиҳатларидан бири.
КОМПЛЕКС СУД ПСИХОЛОГИК - АВТОТЕХНИК ЭКСПЕРТИЗАСИ - транспорт ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар бўйича ҳайдовчи йўл ҳолатини англашининг психологик жиҳатларини ўрганиш орқали муҳандислик-техникавий масалаларни комплекс тарзда ечиш мақсадида тайинланади.
КУЗАТУВ – аввало муайян тарзда ташкил қилинган идрок жараёни бўлиб, у кузатувчи олдида турган вазифа ҳамда ўрганилаётган ҳодисанинг моҳияти билан боғлиқ. Яъни кузатув мақсадга қаратилган фаолият ҳисобланади.
КОНВЕРГЕНЦИЯ (лотинча convergore - яқинлашиш, қўшилиш демакдир) – иккала кўзнинг кўриш ўқларининг яқинлашуви натижасида тўр пардасида жисмнинг иккиланишига йўл қўймасликда ўз ифодасини топади.
МУТАХАССИС - ўзининг қандай мақсадда чақирилганлигини билиш;
-башарти тегишли билимларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан бош тортиш;
-ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиш;
-ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга алоқадор арз ва мулоҳазалар билдириш;
-тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахсларга суриштирувчининг, терговчининг, прокурор ва суднинг рухсати билан саволлар бериш;
-суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |