ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ — жиноят қонунларида жазодан озод қилиш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш инсгитутининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Ж.о.қ. давлатнинг айбдор ёки маҳкум деб тан олинган шахсга нисбатан жазо қўллаш ёки жазолаш мақсадига эришишнинг бошқача усул ва воситалари бўлган шароитда жиноий жазони ўташдан воз кечишидан иборат. Ж.о.қ- иккита гуруҳга бўлинади: 1) тўла озод этиш; 2) қисман озод этиш. Тўла озод этишда суд айблов ҳукмини чиқарган ва жазо тайинлаган ҳолда жиноий жазони ижро этмаслик ҳақидада қарор қабул килади. Бу гуруҳга Ж.о.қнинг қуйидаги турлари киради: 1) жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги (ЖКнинг 69- моддаси); 2) шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиягини йўқотиши (ЖКнинг 70- моддаси); 3) айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги (ЖКнинг 71-моддаси); 4) шартли ҳукм қилиш (ЖКнинг 72-моддаси); қисман озод этишда маҳкум этилган суд томонидан тайинланган жазонинг бир қисмини утайди ҳамда жазонинг ўталмаган қисмидан озод этилади ёҳуд ушбу жазо енгилрок жазони ўташ билан алмаштирилади.
ЖАЗОЛАРНИНГ ҚЎШИЛИШИ — ЎзР жиноят ҳуқуқида бир шахснинг бир неча жиноятларни содир этишида жазоларнинг тўлиқ ёки қисман қўшилиши. Ж.қ.га бир неча жиноятлар содир этилганда (жиноятлар йиғиндиси бўйича) ва бир неча ҳукмлар мавжуд бўлганида (ҳукмларнинг йигиндиси бўйича) йул қуйилиши мумкин. Қонун қўшиладиган жазолар суммаси учун чекланадиган миқдорни белгилайди.
ЖАЗОНИНГ ЕНГИЛЛАШТИРИЛИШИ — айбдорга қонунга кўра, содир этган жиноят учун назарда тутилган жазога нисбатан енгилрок жазонинг тайинланиши. Ўзбекистон қонунига мувофиқ агар ишнинг вазиятлари ва айбдорнинг шахси ижтимоий хавфнинг унчалик юқори бўлмаган даражаси, жавобгарликни алоҳида енгиллаштирадиган фактлар мавжудлигидан далолат берса, бунга йўл қўйилади.
ХУЛҚ-АТВОР ВА ФАОЛИЯТНИНГ БУЗИЛИШИ - Бузилиш жараёни онг функцияларининг четга оғишида, ўта қайсарлик ва ҳаракатнинг стереотиплигида (унинг ғайриихтиёрий такрорланишида) ўз аксини топади. Бунда фаолиятнинг тузилиши бузилади, мураккаб интеллектуал (ақлий ва мотор ҳаракат) малакалари бузилади, бу дегани онгни назорат қилувчи оддий элементлар ҳаракат автоматизм, мақсадга йўналтирувчи усул ва воситалар йўқолишини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |