Глоссарий аввалдан тил бириктирмай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар


Download 131 Kb.
bet4/12
Sana19.10.2023
Hajmi131 Kb.
#1710104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Yuridik psixologiya glossariy

АССОЦИАЦИЯ (лотинча assosistio-бирлашиш, қўшилиш) бирлашиш, уюшиш онгимиздаги аввалги турмуш тажрибалари билан белгиланадиган тасаввурлар боғланиши, шу боғланишлар туфайли онгимизда пайдо бўладиган муайян тасаввурлар ўхшашлик, ёндошлик ва қарама-қаршилик белгиларига кўра, шунга боғлиқ бўлган бошқа тасаввурларни ҳосил қилади. Масалан, «беш карра беш» деган иборани идрок қилганимизда, бош мия қобиғида шундай бир вазифалар боғланиш ҳосил бўладики, натижада биз «йигирма беш» деган миқдорни эслаймиз. Руҳий уюшмалар ташқи таъсуротлар туфайли ҳосил бўлиб, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг яққол боғланишларини акс эттиради. Инсон руҳий ҳаётида уларнинг аҳамияти катта; билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш ўша уюшмаларга асосланади. Уларнинг физиологик асослари бош мия ярим шарлари қобиғидаги муваққат асаб боғланишларидир.
БАДНОМ ҚИЛИШ — ўлимга ёки бир умрли сургунга ҳукм қилинган дворянлар учун белгиланган шармисор килувчи жазо тури. Б.қ. процедураси жиноятчининг боши қилични синдириш ёки унинг исми ёзилган тахтани дорга қоқиб қуйишдан иборат бўлган. Бадном қилинган шахс қонун ҳимоясидан ва барча фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум бўлган. Б.қ. «барча мулкий ҳуқуқлардан маҳрум этиш» билан алмаштирилган.
БАЛЛИСТИКА (юн.) — отилган артиллерия снарядлари, ўқ, мина ва бомба, бошқарилмайдиган ракеталар ҳаракати хақидаги фан. Ички Б. порох гази таъсирида снаряднинг ствол канали ичидаги (ёки ҳаракатни чегараловчи бошқа шароитлардаги) ҳаракатини, ташқи Б. эса снаряд (мина, ўқ ва б.)нинг ствол каналидан отилиб чиққанидан (ракетанинг учириш қурилмасидан ажралгандан) кейинги ҳаракатини, шунингдек, бу ҳаракатга таъсир киладиган омилларни ўрганади.
БАНДИТИЗМ — давлат ва жамоат муассасаларига, корхоналар ёки айрим шахсларга ҳужум қилиш мақсадида қуролли тўдалар ташкил этиш. Шунингдек, ана шундай тўдаларда ва улар қиладиган ҳужумларда иштирок этиш. Бошқарув актларида ҳамма вақт давлат органи ёки мансабдор шахснинг фармойиши баён қилиниб, унинг бажарилиши ташкилий ишлар ва ишонтириш йўли билан, керак бўлган пайтларда эса мажбурлаш йули билан амалга оширилади.
БАРМОҚ ИЗЛАРИ — криминалистикада махсус буёқ билан копланган кафт сирти ва бармоқ бўғимларини қоғозга босиш ва думалатиш натижасида ҳосил бўлган капилляр чизиклар нақши.
БЕЗОРИЛИК — ЎзР ЖКнннг 277-моддасида назарда тутилган жамоат тартибига қарши жиноят. У жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уруш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёҳуд нобуд қилиш орқали жиддий зарар етказишда намоён булади. Жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ёки қамоқ билан жазоланади. Безорилик баданга ўртача оғир шикаст етказиб; бир гуруҳ шахслар томонидан; совуқ қурол ёки кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қурқитиб ёҳуд қўллаб; ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўта кетган беҳаёлик билан; ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб; кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса, озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар Б. такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб; оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда; жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёҳуд Б. ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling