БИЛА ТУРИБ ЁЛҒОН КЎРСАТУВ БЕРИШ — К : Ёлғон гувоҳлик бериш.
БИЛА ТУРИБ ЁЛҒОН РЕКЛАМА — ЎзРнинг 1998 йил 25 декабрдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасига мувофиқ ноаниқлик, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ва чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек, давлатга зарap ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсизларча, била туриб ёлғон) реклама ҳисобланади ва реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар, тарқатувчилар монополияга қарши давлат органи томонидан жаримага тортилиши мумкин.
БИЛА ТУРИБ ЁЛҒОН ХАБАР БЕРИШ — ЎзР ЖКнинг одил судловга қарши жиноятлар назарда тутилган 237-моддасида аниқ шахс томонидан жиноят қилганлик тўғрисидаги ёлғон маълумотларни била туриб даъво қилувчи учун хабар қилишда ифодаланади. Даражасини белгиловчи нишонаси: шахсни оғир ёки ўта оғир жиноят қилишда айблаш ёҳуд сохта далиллар тузиш билан айблаш.
ДИВЕРГЕНЦИЯ (лотинча divergere - узоқлашиш) кўзнинг вергент ҳаракатларининг бир тури бўлиб, бир-биридан муайян масофада турган нуқталарини қайд қилишда кўриш ўқларининг узоқлашувидан иборат ҳаракат.
ДИҚҚАТНИНГ КЎЛАМИ - бир даврнинг ўзида диққат томонидан қамраб олиниши мумкин бўлган объектларнинг миқдори.
ДИҚҚАТНИНГ КЎЧУВЧАНЛИГИ фаолият жараёнида диққатнинг онгли равишда бир объектдан иккинчи объектга кўчирилиши. Диққатнинг кўчувчанлиги ҳар қандай фаолиятда, айниқса пулт бошқарувидаги алоҳида аҳамиятга эгадир.
ДИҚҚАТНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ - диққатнинг бир вақтнинг ўзида бир қанча объектларга қаратилишидан иборат хусусияти. Диққатнинг тақсимланиши мураккаб фаолият жараёнини амалга оширишда алоҳида аҳамиятга эгадир. Масалан: шофёрнинг, ўқитувчининг иш жараёнидаги диққати тақсимланган диққатдир.
ДИҚҚАТНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ диққатнинг ўз объектига кучли йўналтирилиши ва фаол тўпланишидан иборат ижобий хусусияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |