Глоссарий аввалдан тил бириктирмай бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар
Download 131 Kb.
|
Yuridik psixologiya glossariy
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАБРЛАНУВЧИ
- ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУДДАТИНИНГ ЎТИБ КЕТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИНОЯТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
ЁЛҒОН ДЕТЕКТОРИ (полиграф) — қон босими, томир уришининг тезлиги, тери намлиги, нафас олиш тезлиги (физиологик кўрсаткичлар) кабиларни узлуксиз ўлчайдиган асбоб. Ички зўриқиш чоғида, масалан, кўнгилсиз саволларга жавоб бериш ёки ёлғон кўрсатма бериш вақтида бу кўрсаткичлар меъёрдагиларидан кескин фарқ килади. Ўлчов натижаларини баҳолаш асосида кўрсатманинг хақиқий даражаси ҳақида хулоса қилинади. АҚШ ва бир қатор бошқа мамлакатларда Ё.д.дан фойдаланиш қонунда белгилаб қўйилган (асосан давлат муассасаларидаги хизматчиларни текширишда).
ЁЛҒОН – нотўғри гап, алдов, ноҳақлик. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларида гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчилар томонидан бериладиган ёлғон ахборот туфайли турли қийинчиликлар юзага келади. Ёлғон, алдов қарама-қарши манфаатлар, ахлоқий ва ижтимоий нормалар тўқнашган пайтда юзага келади. Ёлғон – адоватлардан биридир, бу билан психологлар вазифаларини бажариш чоғида жуда кўп ҳолларда тўқнашишларига тўғри келади. ЖАБРЛАНУВЧИ — ЎзР ЖПКнинг 54-моддасига асосан, етарлича далилларга асосланган ҳамда жиноят оқибатида моддий, маънавий, жисмоний зарар етказилган шахс. Жабрланувчи тариқасида ишга жалб қилиш суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарори билан амалга оширилади. Суд жараёнида эса суднинг ҳал қилув қарори ёки судья қарори билан тамомланади. Агар жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд пайтида шахсга амалда, айтиб ўтилганидек моддий, маънавий ёки жисмоний зарар етказилган бўлса ҳам, у жабрланувчи сифатида эътироф этилади. Жиноий тажовуз натижасида ўлим содир бўлган бўлса, у ҳолда унинг яқинлари, қариндошлари жабрланувчи деб танилади ва улар жабрланувчига берилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар. ЖАВОБГАР — фуқаролик-процессуал қонунларига мувофиқ, фуқаролик ишининг тарафларидан биридир. ФПКнинг 39-моддасига биноан, Ж. — суд томонидан даъвогарнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари юзасидан жавоб бериш учун жалб қилинган шахс. ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУДДАТИНИНГ ЎТИБ КЕТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИНОЯТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ -жиноят қонунларига мувофиқ (ЖКнинг 64-моддаси), агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — уч йил; б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб — беш йил; в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ун йил; г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб — ўн беш йил ўтиб кетган бўлса (тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар бундан мустасно), шахс жавобгарликдан озод қилинади. Жавобгарликка тортиш муддаги жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний кучга кирган кунгача ҳисобланади. Агар жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахс тергов ёки суддан яширинса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Айбдор ушланган ёки айбини буйнига олиб арз қилган кундан бошлаб, муддатнинг ўтиши қайтадан тикланади. ЖАЗО — жиноят қонунчилигига асосан, жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан кўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиягини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади (ЎзР ЖКнинг 4-м.). (К-: Жазо тайинлаштинг умумий асослари). Download 131 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling