Энергетика давлат аҳамиятига эга бўлган соҳалардан биридир. Бугунги
Download 258.12 Kb. Pdf ko'rish
|
Маъруза 1
К И Р ИШ Энергетика давлат аҳамиятига эга бўлган соҳалардан биридир. Бугунги кунда энергетика тизимида бир қанча ишлар амалга оширилди ва Ўзбекистон Республикасининг «Энергиядан оқилона фойдаланиш» Қонуни чиқди. Бу қонуннинг ижросини нафақат аҳолининг коммунал-хизматларида, балки республикамиздаги катта-кичик энергетик ва ноэнергетик корхоналарида ҳам амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳар бир корхона, ҳоҳ у истеъмолчи бўлсин, ҳоҳ бу ишлаб чиқарувчи бўлсин энергиядан фойдаланади. Энергия сўзи кенг маънодаги тушунча; булар ѐқилғи, электр, иссиқлик ва механик энергиялардир, уни тежаб-тергаб ишлатиш эса бугуннинг талабидир. Маълумки, республикамизда бир қанча турли кўринишдаги электр энергия ишлаб чиқарувчи станциялар мавжуд. Буларнинг асосий қисмини эса иссиқлик электр станциялари ташкил этади. Иссиқлик электр станцияларида электр энергия ишлаб чиқариш учун турли жараѐнли ишлар амалга оширилади. Бу жараѐнлар қурилма ва ускуналарда кечиб, уларни амалга ошишида иссиқлик энергетика қурилмалари асосий ўринни эгаллайди. Қозон қурилмасидаги жараѐнларнинг тўғри ва оқилона кечиши энергияни тежалишига олиб келади. Бу ерда нафақат ѐқилғи энергияси, балки иссиқлик энергияси ҳам тежалади. Иссиқлик энергетика қурилмаларининг тузилиши ва таркибий қисмларини билмай, чуқур ўрганмай туриб, бу ишни энергия исрофисиз амалга ошириш қийин. Шунинг учун иссиқлик энергетика қурилмалари ва ундаги кечадиган жараѐн ва ҳолатлар тўғрисида замон талабларига жавоб берадиган дарсликни яратиш муҳимдир. Иссиқлик электр станцияси (ИЭС) - органик ѐқилғи ѐнганда ажраладиган иссиқлик энергиясини ўзгартириш натижасида электр энергияси ишлаб чиқарадиган энергетик қурилмадир. ИЭС қуйидаги туркумларга ажратилади: фойдаланиладиган ѐқилғининг турига қараб - қаттиқ, суюқ, газсимон ва аралаш ѐқилғиларда ишлайдиган станциялар; иссиқлик двигателлари турига қараб - буғ турбинали (буғ турбинали электр станциялар), газ турбинали (газ турбинали электр станциялар) ва ички ѐнув двигателли (дизель электр станциялар); истеъмолчиларга бериладиган энергия турига қараб - конденсацион электр станциялар ва иссиқлик электр марказлари; қувват бериш графигига қараб - асосий (йил бўйи бир меъѐрда қувват берадиган) ва чўққи (кескин ўзгарадиган график бўйича ишлайдиган) станциялар. Баъзан, атом электр станциялар, гелио электр станциялар, геотермик электр станциялар хам шартли равишда ИЭС лари деб аталади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг тахминан 99%и буғ турбинаси электр генераторни ҳаракатлантирувчи иссиқлик электр станциясидир. Буғ турбинали электр станциялар - конденсацион электр станцияларга ва иссиқлик электр марказларига бўлинади. Хозирги кунда энергетика мақсадлари учун қўйидагилари ишлатилиши мумкин: қаттиқ ѐқилғилар (уларга торф, кўмир, тошкўмир, антрацит, ѐнувчи сланецлар, қазилма органик ѐқилғилари киради), суюқ ѐқилғилар: нефть (мазут), газсимон ѐқилғилар: табиий ѐнувчи газ ҳамда сунъий газлар: генератор, кокс, чала кокс, домнали газлар киради. Аммо ИЭС ларда қаттиқ ѐқилғидардан тошкўмир ва қўнғир кўмир, антрацитлар, суюқ ѐқилғилардан мазут, газ ѐқилғилардан Ŕ табиий газдан иборат. ИЭС да кам ишлатиладиган ѐқилғилар: кўмирни бойитилишидан ҳосил қилинадиган чиқиндилар, торф ва ѐнувчи сланецлар киради. Download 258.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling