Навоий вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот
Download 26.27 Kb.
|
Ҳисобот Навоий 06.01.23й.
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Тарғибот-ташвиқот ишлари ҳолати . Ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари (А.Мирсоатов) билан биргаликда 211 та
- Бугунги кунга қадар 291 та
- V. Молиялаштириш ҳолати. Ҳисобот даврида жами 152,4 млрд .сўм
Навоий вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ (06.01.2023 йил ҳолатига) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарори, Давлат Раҳбари ҳузурида жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 72-сонли ҳамда Президент Администрация Раҳбарининг 2022 йил 4 ноябрдаги 18-сонли баёнларида берилган топшириқлар ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди. I. Дастур доирасида амалга ошириладиган 295 та лойиҳанинг манзилли рўйхатлари Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашида муҳокама қилиниб, тасдиқланди. II. Тарғибот-ташвиқот ишлари ҳолати. Ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари (А.Мирсоатов) билан биргаликда 211 та маҳалла кесимида алоҳида режа-жадвал тасдиқланиб, 2022 йилнинг 5-7 ноябрь кунлари жойларга чиққан ҳолда маҳалладаги долзарб муаммоларни ҳал этилаётганлиги юзасидан аҳолига батафсил тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, амалга ошириладиган 295 та лойиҳа ҳақидаги маълумотлар маҳаллаларнинг кириш қисмига жойлаштирилди. III. Лойиҳа-смета ҳужатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. Қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган жами 295 та лойиҳадан 295 та (100%) лойиҳачини аниқлаш бўйича эълон берилган. Жумладан, 129 та ички йўллар, 55 та ичимлик суви ва оқова сув таъминоти объектлари, 16 та электр таъминоти объектлари, 4 та умумтаълим мактаби, 13 та спорт объектлари, 78 та бошқа объектлар. 295 та лойиҳа (ёки 100%) бўйича лойиҳа ташкилотлари аниқланди. 295 та лойиҳа (ёки 100%) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 295 та лойиҳанинг (ёки 100%) барчасида лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилган. IV. Қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш. 295 та (100% лойиҳалар умумий сонидан) лойиҳа бўйича пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича эълон берилган. Жумладан, 129 та ички йўллар (129 та), 55 та ичимлик суви ва оқова сув таъминоти объектлари (55 та), 16 та электр таъминоти (16 та), 4 та умумтаълим мактаби (4 та), 13 та спорт объектлари (13 та), 78 та бошқа объектлар (78 та). Бугунги кунга қадар 291 та лойиҳа (ёки 99%) бўйича пудрат ташкилотлари аниқланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. Жорий йилнинг 10 январига қадар қолган 4 та (ёки 1%) объект бўйича пудратчи ташкилотлар аниқланиб, қурилиш ишлари бошланади. Ҳисобот даврида жами 130,3 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилди. V. Молиялаштириш ҳолати. Ҳисобот даврида жами 152,4 млрд.сўм, шу жумладан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 11 млрд.сўм ажратилди. VI. Назорат тизими. Навоий вилояти ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари 11 та туман (шаҳар)ларига масъуллар бириктирилди. Ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари, бириктирилган масъул раҳбарлар билан биргаликда ҳар ҳафта жойларга чиққан ҳолда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил қилиниши назоратга олинди.
Download 26.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling