Бизнесни солдиққа тортиш
Талаба гуруҳи: 08-21 Талаба Исм Шарифи: Маматураимов Ўктамбек
4-вариант
ТЕСТ -1:
(ЖАМИ БАЛЛНИНГ -20%)
1. Нотижорат ташкилотларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йўналтирилган мақсадли тушумларга киритилмайдиган тушумни белгиланг?
нотижорат ташкилотлар томонидан бепул олинган хизматлар
васиятнома бўйича мерос тартибида ўтадиган мол-мулк
нотижорат ташкилотларининг тижорат фаолиятидан олган даромадлари
нотижорат ташкилотлар томонидан тузилган солиқ тўловчи бўлган таркибий бўлинмалардан бепул олинган маблағлар
2. Қуйидаги формулалардан қайси бири ЯТТлар учун фойда солиғини соддалаштирилган усулда ҳисоблашни акс эттиради?
(Жами даромад * 20%) * Солиқ ставкаси
(Жами даромадлар - жами харажатлар) * Солиқ ставкаси
(Жами даромад* 25%) * Солиқ ставкаси
(Солиққа тортиладиган даромад * 20%) * Солиқ ставкаси
3. Қуйидагилардан қайси бири Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23 - кунидан кечиктирмай тўлаши лозим?
ARTEL компанияси ўтган солиқ даврида жами даромадлари 10 млрд. сўм бўлган
MAGIC LTD жорий солиқ даврида очилган бўлиб, жорий даврда жами даромадлари 4 млрд. сўмни ташкил этган
SIMON GEL компанияси жорий йилда солиққа тортиладиган даромадлари 1 млрд. сўмни ташкил этган
Барча жавоблар тўғри
4. Қуйидаги формулалардан қайси бири ЯТТлар учун фойда солиғини соддалаштирилган усулда ҳисоблашни акс эттиради?
(Жами даромад * 20%) * Солиқ ставкаси
(Жами даромадлар - жами харажатлар) * Солиқ ставкаси
(Жами даромад* 25%) * Солиқ ставкаси
(Солиққа тортиладиган даромад * 20%) * Солиқ ставкаси
5. Қуйидагиларнинг қайси бири Солиқ кодексига асосан ишончли шахс сифатида танланиши мумкин.
a) Резидент юридик ва ЯТТ шахс
b) Норезидент юридик шахс ва ЯТТ
c) Жисмоний шахс
d) Барча жавоблар тўғри
ЁЗМА САВОЛ-2:
(ЖАМИ БАЛЛНИНГ - 30%)
Назорат қилинадиган чет эл компаниялар тушунчаси деганда нимани тушунасиз?
Солиқ мақсадларида назорат қилинадиган чет эл компанияси (НЧЭК) - бу бир вақтда қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл юридик шахси:
у Ўзбекистон солиқ резиденти деб эътироф этилмайди;
Ўзбекистон солиқ резидентлари унинг назорат қилувчи шахслари ҳисобланади.
Шунингдек, назорат қилувчи шахслари Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ҳам назорат қилинадиган чет эл компанияси деб эътироф этилади.
МАСАЛА-3:
(ЖАМИ БАЛЛНИНГ - 50%)
Нотижорат ташкилоти хайрия фаолияти билан шуғулланади. 2021 йилда у қуйидаги тушумларга эга.
Муассисларнинг амалга оширилган бадаллари – 2 000 млн. сўм, ва 20 минг АҚШ доллари (олинган пайтда $1 = 11 000 сўм);
Давлат томонидан бепул фойдаланишга берилган (бозордаги ижара даромади – 1 йилга ўртача 30 млн. сўм) бинони таъмирлаш харажати 15 млн. сўмни ташкил этди. Қурувчи компания бу хизматни текинга амалга оширди.
Ташкилот миллий валютада келиб тушган маблағларнинг 50% ташкилотнинг уставида белгиланган хайрия фаолияти учун сарфланган бўлиб, 20% уставдан ташқари мақсадларга сарфланган. Шунингдек, 10% маблағ иштирокчилар ўртасида тақсимлаб олинган.
Хорижий валютадаги маблағларнинг 50% нотижорат ташкилотининг асосий мақсадига, 10% бошқа мақсадларда сарфланган. Йил сўнгида валюта ҳисоб рақамида $8000 (88 млн.) қолдиқ сумма қолган бўлиб, 31.12.2021 кунда (96 млн.) валюта курси - $1 = 12 000 cўм бўлган. Ижобий фарқ = 8 млн.
САВОЛ: Нотижорат ташкилоти солиқ мажбурияти билан боғлиқ қандай ишларни амалга ошириши лозим?
Солиқларни тўғри ҳисоблаш
Ўз вақтида ҳисобот топшириш.
Ўз вақтида солиқларни тўлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |