Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Иқтисодиѐтни эркинлаштириш соҳасидаги вазифалар


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Иқтисодиѐтни эркинлаштириш соҳасидаги вазифалар -
- Иқтисодиѐтнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш 
жараѐнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш; 
- Хусусийлаштириш жараѐнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида 
амалда мулкдорлар синфини шакллантириш; 
- Мамлакат иқтисодиѐтига хориж сармоясини, аввало, бевосита 
йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-
шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш
- Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий тараққиѐтда устувор ўрин олишига 
эришиш; 
- Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, 
иқтисодиѐтимизнинг 
жаҳон 
иқтисодий 
тизимига 
кенг 
кўламда 
интеграциялашувини таъминлаш; 
- Иқтисодиѐтда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада 
мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш. 
Иқтисодий барқарорликка эришишнинг асосий мезонлари-
1. Ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига йўл қўймаслик 


395 
2. Уствор тармоқларда ишлаб чиқаришни юксалтириш учун қулай 
шароитларни вужудга келтириш ва рағбатлантириш; 
3. Давлат бюджети ва корхоналар молиявий аҳволининг барқарорлигини 
таъминлаш; 
4. Пулнинг қадрсизланишини тўхтатиш; 
5. Тўлов баланси ва давлат валюта резервларининг ҳолатини яхшилаш; 
6. Мувозанатлаштирилган ижтимоий сиѐсат асосида аҳоли турмуш 
даражасини яхшилаш. 
Иқтисодий ислоҳотлар – иқтисодиѐтда туб (ѐки қисман) ўзгаришларни 
амалга оширишга қаратилган тадбирлардир. 
Иқтисодий уклад – турли мулкчиликка асосланган хўжалик 
юритишнинг шакллари ва турлари. 
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш – нима ва қанча ишлаб чиқаришни, 
қаерга, қандай баҳода сотишни тадбиркорнинг ўзи белгилаши учун имкон 
бериш. Иқтисодиѐтнинг барча соҳалари ва тармоқларини эркинлаштириш, 
хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва мустақиллигини 
таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун барча шарт-
шароитларни яратиш демакдир. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling