Ҳасан ал-басрий (РАҲматуллоҳи алайҳИ)дан 15 Ҳикмат ҳасан ал-Басрий деди


Download 20.57 Kb.
Sana19.01.2023
Hajmi20.57 Kb.
#1100706
Bog'liq
ҲАСАН АЛ


ҲАСАН АЛ-БАСРИЙ (РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲИ)ДАН 15 ҲИКМАТ




  1. Ҳасан ал-Басрий деди: “Ҳусни хулқ бу—яхшилик улашмоқ, ёмонликдан тийилмоқ ва очиқ юзли бўлмоқдир”!




  1. Ҳасан ал-Басрий деди: “Банда билан Аллоҳнинг орасида гуноҳларнинг маълум чегараси бор. Қачонки банда шу чегарани босиб ўтгач унинг қалбига муҳр босилади. Бас, яхшилик сари унга асло тавфиқ берилмайди”.



  1. Ҳасан ал-Басрийнинг хузурида жаҳаннамда минг йил азобланиб сўнгра озод қилинган киши ҳақида гапирилди. Шунда у: “қани энди ўша одам мен бўлсам….”—деди.



  1. Ҳилм (ҳалимлик) илмнинг вазири, мулойимлик отаси, камтарлик эса либосидир!



  1. Қуръон ҳомиллари уч хилдир:

    • Бир хиллари Қуръонни ўзларига дастмоя қилиб олган. Шаҳарма-шаҳар унинг ортидан мол топишади;

    • Яна бир хиллари Қуръонни ёдлаган-у амал қилишни унутган. Бундайлар бойларникида уйма-уй юришади, ҳамшаҳарларига катталик қилишади, ўзларини олий кўришади. Қуръон ҳомиллари ичида шу тоифа кўпайди. Аллоҳ уларни кўпайтирмасин;

    • Яна бир хил Қуръон ҳомиллари Қуръонни ўқийди, қалб ҳасталикларини у билан муолажа қилишади, тунлари тиловат билан бедор бўлишади. Аллоҳга қасамки, бу тоифа ҳомили қуръонлар қизил олтингугуртдан ҳам камроқдир. Аллоҳ таоло шулар туфайли ёмғир ёғдиради, мусулмонларга нусрат беради ва балоларни даф қилади.




  1. Аллоҳга қасамки, Қуръонсиз бойлик йўқ! Қуръонга эга бўлгач қашшоқлик йўқ!



  1. Сизлар учун Қуръон қироати мисоли марҳал, кечалари эса мисоли туядир. Шу туяларни миниб марҳалларни босиб ўтмоқдасиз. Сиздан олдин яшаб ўтган солиҳлар учун Қуръон Аллоҳнинг рисоласи эди. Улар уни тунда ўқиб тадаббур қилишар, кундузлари эса амалда қўллар эдилар.



  1. Дунё асли зулматдир! Магар уламолар мажлисигина мустасно.



  1. Агар илму маърифатнинг расми бўлганида у қуёшдан, ойдан, осмону юлдузлардан-да гўзалроқ бўларди .



  1. Молик ибн Динор Ҳасан ал-Басрийга деди:

—Олимлар дунёга муҳаббат қилса оқибати не бўлур?
—Бунинг оқибатида қалби ўлади! Олим дунёга муҳаббат қўйса дунёни охират амали орқали қидиришга тушади. Натижада ундан илмнинг баракаси кетиб фақат расми қолади холос.


  1. Эй Одам фарзанди! Дунёдан олган насибанг сени асло муҳтожликдан чиқара олмас, балки сен охиратдан оладиган насибангга муҳтожроқсан.



  1. Одам боласига ҳайронман…бошида икки қўриқчиси бор. Унинг тили у иккисининг қалами, сўлаги эса сиёҳидир. Шундай бўлишига қарамасдан у бефойда сўзлар билан банд…



  1. Дунё севгисини кабира гуноҳлар қатори кўрмаган кишидан ҳайрон бўлганимчалик бошқалардан ҳайрон бўлмаганман, Аллоҳга қасамки, дунё севгиси гуноҳи кабираларнинг ҳам каттароғидандир. Ахир барча катта гуноҳлар дунёга муҳаббат туфайли эмасми?! Будларга топиниш, Раҳмонга осий бўлиш булар ҳам аслида дунёга муҳаббат ортидан эмасми?!



  1. Хушуъ—қалб билан узвий боғлиқ бўлган доимий қўрқинчдир!



  1. Ҳасан ал-Басрийдан сўрадилар:

—Аллоҳ таоло шу дунёда кўзга кўринадими?
—Йўқ!
—Уни охиратда кўра оламизми?
—Ҳа!
—Бу иккисининг орасида нима фарқ бор?
—Фарқи шундаки, дунё фоний-ўткинчидир, ундаги барча мавжудот ҳам ўткинчидир. Охират эса боқий, шунингдек ундаги барча нарсалар ҳам боқийдир. Фонийнинг ичида Боқийнинг кўриниш бериши, Азалий қадим бўлган зотнинг муҳдас ва ўткинчи дунёда намоён бўлиши амри маҳолдир. Вақти келиб қиёмат қоим бўлса Аллоҳ таоло бандаларига боқий кўз яратиб беради ва улар шу кўзлари ила роббисини кўрадилар. Бу уларга Аллоҳдан фазл ва икром сифатида берилади.


Ҳикматуллоҳ Иброҳим тайёрлади

Download 20.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling