Асқаров назимжон ниёзович фермер хўжаликларида ноқишлоқ ХЎжалик фаолиятини ривожлантириш йўллари
Download 252.22 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот предмети
- Тадқиқот гипотезаси.
- Илмий янгилиги
Тадқиқот объекти: республикамизда фаолият кўрсатаётган ва турли
маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳисобланади. Муаммоларни бевосита ўрганиш мақсадида монографик тадқиқотлар Андижон, Тошкент, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ташкил этган фермер хўжаликларида олиб борилди. Тадқиқот предмети: фермер хўжаликларида қўшимча ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ташкил этиш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Тадқиқот методлари. Диссертация ишида иқтисодий таҳлил, статистик гуруҳлаш, қиёсий ва тизимли таҳлил, монографик кузатиш, таққослаш усулларидан фойдаланилди. Тадқиқот гипотезаси. Аграр соҳадаги мавжуд муносабатларни ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини барқарор ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 7 Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар: - фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш йўналишлари белгилаб берилди; - фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш асосида қишлоқ ҳудудларининг ободончилиги, тараққиёти ва фаровонлигини оширишдаги ўрни асосланди; - фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш жараёнидаги муаммолар аниқланди ва уларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар тайёрланди; - илғор хорижий мамлакатлар фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантириш тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, мазкур йўналишнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилди. Илмий янгилиги: - фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятининг моҳияти, уни устувор соҳа сифатида ривожлантиришнинг назарий асослари ишлаб чиқилди; - фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини устувор соҳа сифатида ривожлантириш асосида хўжаликлар даромадларини кўпайтириш ва янги доимий иш ўринлари ташкил қилиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди; - кооперация муносабатларини шакллантириш асосида фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришга бағишланган илмий таклифлар ишлаб чиқилди; - инқирозга қарши чоралар дастури доирасида фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришнинг давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling