Қашқадарё сув таъминоти


Download 27.78 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi27.78 Kb.
#1485016
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Отабек тв:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида Қамаши туманида ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланишларни аниқлаш юзасидан назорат-рейд тадбирлари ўтказилди

"Яккабоғ-Ғузор" магистрал қувури тумандаги Ўлмас қишлоғи ҳудудидан ўтади.


Рейд давомида ушбу қувурга ноқонуний уланмалар аниқланиб, тармоқдан узилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Қашқадарё вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури"га кўра "Шаҳрисабз-Қарши", "Яккабоғ-Муборак", "Талимаржон-Муборак" магистрал қувурлари йўналишларида ҳам рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

〽️ Деҳқонободликларнинг кўп йиллик орзуси рўёбга чиқди, лекин...

💧«Оқсув-Деҳқонобод» магистраль сув қувурига ноқонуний уланишларни аниқлаш ва бартараф этиш, сув йўқотишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида:

*Шакарбулоқ ҳудудида д-76 ммли қувурдан коврак суғориш учун уланганлиги;
*Довкамар ҳудудида д-100 ммли қувурга аҳолининг ўзбошимчалик билан уланганлиги;
*Қолувдор, Ингичка, Бекмарон ҳудудларида аҳоли томонидан д-76 мм слив қувурлари очиб қўйилиб, суғориш учун ишлатилаётганлиги, шунингдек, мазкур ҳудудларда маҳаллий чўпонлар томонидан тармоқ зулфинлари ҳамда вантузларга зарар етказилиб, тоза ичимлик суви сой йўлига оқизиб қўйилганлиги;
* Магистраль қувурнинг ПК-28, ПК-770 оралиғида 5 та нуқтада кўчма сув ҳисоблагич ёрдамида қувурдан ўтаётган сув ҳажми ўлчаниб, мазкур оралиқда суткасига 31 % сув йўқотилаётганлиги аниқланди.

❗️Ҳозирда тузилган далолатномалар асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жавобгарлик белгиланмоқда.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди

Қонун (ЎРҚ–822-сон, 13.03.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

🔰Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра:

🔹 умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

☑️ Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

▫️БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.

Каналга уланиш👇👇👇


https://t.me/huquqiyaxborot

жами 44 та ноқонуний уланмалар аникланиб, тармоқдан узилди

отабек:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида Қамаши туманида ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланишларни аниқлаш юзасидан назорат-рейд тадбирлари ўтказилди

"Яккабоғ-Ғузор" магистрал қувури тумандаги Ўлмас қишлоғи ҳудудидан ўтади.


Рейд давомида ушбу қувурга ноқонуний уланмалар аниқланиб, тармоқдан узилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Қашқадарё вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури"га кўра "Шаҳрисабз-Қарши", "Яккабоғ-Муборак", "Талимаржон-Муборак" магистрал қувурлари йўналишларида ҳам рейд тадбирлари ўтказилмоқда.



Telegram (https://t.me/huquqiyaxborot)
Huquqiy axborot
Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Download 27.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling