Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Истиқлол мфй, М. Улуғбек кўчаси Сектор №2
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
0OnP8FABRDD9AaQo-926
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари в.б. Э.Кахоров
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Истиқлол МФЙ, М.Улуғбек кўчаси Сектор №2. тел: +99893-420-96-76 фуқаро Муминов Тоштемир Холбоевичга “Агробанк” АТБ Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига сайёр қабул орақали 2022 йил 23 ноябрдаги 40224-sр/22-сонли акцияларингизга дивиденд берилмаётганлиги юзасидан берган мурожаатингизни ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади. Сиз томонингиздан юқорида қайд этилган масала юзасидан бир неча маротаба юборган мурожаатларингиз “Агробанк” АТБ томонидан кўриб чиқилиб тегишли жавоблар юборилган. Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида аввалги мурожаатингизга кўра банк томонидан 2022 йил 15 августда 35-14/220-сонли хат билан Қимматли қоғозлар Марказий депозийтарисига Муминов Тоштемир Холбаевичнинг банкнинг депо ҳисоб рақамида қимматли қоғозлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида сўров хати юборилди. Қимматли қоғозлар Марказий депозийтариси 2022 йил 22 август 10/1-5901-сонли хат билан илова қилган хатига кўра Муминов Тоштемир Холбаевичнинг қимматли қоғозлар бозори Ягона дастурий-техник мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг депо ҳисоб рақами “Birinchi Banklararo Depozitariy” МЧЖ (тел: 71 233-06-52) инвестиция воситачисида юритилиши ҳақида маълум қилган. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан банкка тақдим этилган реестрга кўра жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига Т.Х.Муминовнинг “Агробанк” АТБ акцияларига эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланди. Сиз номингиздаги бошқа ташкилотлар акциялари тўғрисидаги маълумотни олиш бўйича “Birinchi Banklararo Depozitariy” МЧЖ инвестиция воситачисига мурожаат қилишингиз мумкин. Юқорида кўрсатилган масала юзасидан, банк ходимлари Сизнинг яшаш манзилингизга боришганда уйда бўлмаганлигингиз сабабли, Сизга тегишли бўлган (93) 420-96-76 рақамли телефон орқали Сиз билан суҳбатлашишган бўлиб, суҳбат давомида Сиз “Агробанк” АТБга ҳеч қандай эътирозингиз йўқлигини билдиргансиз. Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддасига асосан берилган жавоблардан қониқиш хосил қилмасангиз ҳуқуқингизни мухофаза қилувчи давлат ташкилотларига мурожаат қилишингиз мумкин. Илова 1 варақда. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари в.б. Э.Кахоров Ижрочи: И.Х.Каримова Тел.: 11013 ________ 2022 йил 7 декабрь 35-15/269 - сон Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling