Қашқадарё вилоятидаги


Download 58.32 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi58.32 Kb.
#1563786
  1   2   3   4
Bog'liq
Документ Microsoft Word


МУХБИР: Кейинги йилларда электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошиб бораётгани сир эмас. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши ва истеъмол даражасининг юксалиши билан бунга бўлган талаб янада кўпайиши табиий. Бугун иқтисодиётимизда асосий эътибор қаратилаётган йўналишлар ҳам бевосита янги электр ишлаб чиқариш тармоқларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш билан боғлиқ лойиҳалардир.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида Хитойлик ҳамкорлар билан 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди. 903 гектар майдонни эгаллайдиган ва 2023-2024 йилларда қуриладиган станциянинг инвестицион қиймати 400 миллион долларни ташкил этади.
Шунингдек, станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияни ягона энергетика тизимига ўлаш учун 3 та, узунлиги 36 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш “Ўзбекистон МЭТ” АЖ маблағларидан молиялаштирилиши белгиланган.
Янги қуёш фото электр станциясининг биринчи босқичи 2023 йилнинг декабрь ойигача ишга тушириш ва дастлаб 200 МВт қувват ишлаб чиқариш ва бунинг натижасида тармоққа 42 млн. кВт/соат электр энергия етказиб берилиши мўлжалланяпти.
МУХБИР: Қашқадарё вилоятидаги йирик саноат корхонаси Талимаржон иссиқлик электр станцияси нафақат мамлакатимизда балки марказий Осиёда энг йирик корхоналар сирасига киради. Корхонада истеъмолчиларни электр энергияси билан ишончли таъминлаш даражасини ошириш, ишлаб чиқаришга замонавий ва юқори самарадор технологияларни жорий этиш ҳамда генерация қувватларини янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда бу ерда йилига ўртача 11 миллиард киловат соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Корхонанинг электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини босқичма- босқич ошириб боришга, энерготежамкор қурилмаларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бирининг қуввати 450 мегаватга тенг бўлган мавжуд 2 та буғ газ қурилмаси иқтисодий жиҳатдан тежамкорлиги ва самарадорлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияга табиий газ сарфини камайтиради , атмосферага зарарли моддалар ва газларнинг тарқалишининг олдини олади. Электр энергияси ишлаб чиқариш учун мавжуд бўлган энергоблокларга нисбатан 90 грам шартли ёқилги кам сарфлаган ҳолда 1 йил мобайнида 1 миллиард 20 миллион метр куб газ тежаб қолиш имкониятига эга. Шунингдек ўтган йили Талимаржон иссиқлик электр станцияси акциядорлик жамиятининг газ узатиш тармоқларига филрт сеператор ускуналари ўрнатилиши натижасида 12 000 000 метр куб сифатли газ етказиб бериш имконияти яратилди.

Download 58.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling