Қашқадарё вилоятидаги


Тасвирда: Зокир Эралов-“Талимаржон” ИЭС акциядорлик жамияти электр цехи етакчи муҳандиси


Download 58.32 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi58.32 Kb.
#1563786
1   2   3   4
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Тасвирда: Зокир Эралов-“Талимаржон” ИЭС акциядорлик жамияти электр цехи етакчи муҳандиси
Мухбир: Истеъмолчиларни электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш, ишлаб чиқаришга замонавий ва юқори самарали технологияларни жорий этиш мақсадида яна бир йирик лойиҳани амалга оширишга киришилди. Давлатимиз раҳбарининг “Талимаржон ИЭС” АЖни умумий қуввати 900 мегаватдан кам бўлмаган навбатдаги буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан умумий қуввати 900 мегаватт бўлган 2 та буғ-газ қурилмасини бунёд этиш ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 944, 87 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Тасвирда: Санжар Бобоназаров- буғ-газ қурилмаси участка бошлиғи
Мухбир:Эътиборли жиҳати ушбу лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ўзбекистон республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари эвазига молиялаштирилмоқда. Лойиҳанинг бош пудратчилари Испаниянинг интекса инженеира индустриал ва Япониянинг митсубиши корпоришн компаниялари ҳисобланади. Замонавий тежамкор ёқилғи сарф қиладиган технологиялардан фойдаланиш, энерготизимни барқарор, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш мақсадларини назарда тутган ушбу лойиҳа ҳар томонлама самарадорлиги билан ажралиб туради. Янги буғ газ қурилмаларининг ишга тушиши муносабати билан корхонада йилига қўшимча 7,2 миллиард КВТ соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Янги қурилмалар иқтисодий жиҳатдан тежамкорлиги билан аҳамиятга эга. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияга табиий газ сарфини камайтиради, шартли ёқилғи кам ишлатилади. Юқори тежамкор технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 520 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади.Атроф-муҳитга тарқалаётган зарарли моддалар миқдори 1500 тоннага камаяди.
Тасвирда: Хумоюн Маҳманазаров- қозон турбина цехи бошлиғи ўринбосари
Мухбир: Ушбу янги инвестиция лойиҳаси нафақат Қашқадарё, балки Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ва яна кўплаб аҳоли пунктларини ишончли электр энергияси билан таъминлаш имкониятини яратади. Айни пайтда 12 гектар майдонида геология ва геодезия ишлари якунланиб, пудратчи ташкилотлар томонидан кенг кўламли қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу жараёнда туркиялик мутаҳассислар ҳам иштирок этишаяпти. Буғ-газ қурилмалари ишга туширилгач, корхонада қўшимча 120 та янги иш ўрни яратилади.

Download 58.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling