6.9. Конституциявий суднинг ваколатига тааллуқли масалалар доираси кенгайтирилмоқда ва аниқлаштирилмоқда, унинг судьялари фаолиятининг кафолатлари кучайтирилмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
а) Конституциявий суд (133-модда):
– ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар – Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
Маълумот учун: амалдаги тартиб Конституциявий суд томонидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлашни назарда тутади.
– референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Конституциявий суднинг бу каби ваколатлари Беларусь, Россия ва бошқа мамлакатлар конституцияларида ҳам мавжуд.
б) Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз
ўн йиллик муддатга сайланади (132-модда).
Маълумот учун: Конституциявий суд судьясининг қайта сайланиш имкониятисиз давомий ваколат муддати қатор хорижий мамлакатлар конституцияларида мустаҳкамланган. Масалан, 9 йиллик муддатлар: Болгария, Франция, Италия, Литва (ваколат муддати тугаганидан кейинги танаффусдан сўнг қайта сайланиш имконияти билан), Польша, Португалия, Руминия, Словения, Украина; 10 йиллик муддат: Грузия;
12 йиллик муддат: Германия, Россия.
6.10. Конституцияга адвокатура институтига бағишланган ва адвокатлар фаолиятининг кафолатларини мустаҳкамловчи алоҳида боб киритилмоқда (ХХIV боб).
Киритилаётган тузатишлар:
– адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади (141-модда);
– адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
– адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади;
– адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади (142-модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |