Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Илк маротаба шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини


Download 410.51 Kb.
bet11/18
Sana02.06.2024
Hajmi410.51 Kb.
#1838975
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

5.7. Илк маротаба шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш тўғрисида норма киритилмоқда.
Қуйидагилар белгиланмоқда:
– давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади;
– шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади (49-модда).
Ушбу янгилик аҳоли пунктларида белгиланган меъёр ва қоидаларга риоя қилмасдан объектлар қурилишининг олдини олиш учун ишончли кафолатлар яратади
ва туман (шаҳар)ларнинг меъморий қиёфасини яратиш жараёнида фуқароларнинг иштирокини таъминлайди. Бундай шароитда, шаҳарсозлик фаолияти натижасида табиат ифлосланишига йўл қўймаслик орқали фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари таъминланишини назарда тутувчи назорат қилиш ҳуқуқи ҳам мустаҳкамланмоқда.

VI. Конституцияга тузатишлар давлат ҳокимиятининг бутун тизимини демократлаштиришга асос ҳисобланувчи ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини изчил амалга оширишда муҳим омилга айланмоқда.
ҲОКИМИЯТНИНГ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ.
6.1. Самарали парламентни шакллантириш, юқори палата фаолиятини унинг асосий мақсади ҳудудий вакиллик эканлигидан келиб чиққан ҳолда оптималлаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги ва фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ноёб платформаси ва самарали майдончасини сақлаб қолиш, Олий Мажлис палаталари фаолиятида параллелизмни истисно қилиш мақсадида, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган маъмурий ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиқиб, парламентнинг юқори палатаси – Сенат модернизация қилинмоқда, шунингдек парламентнинг қуйи палатаси – Қонунчилик палатасининг ваколатлари кучайтирилмоқда.
Амалдаги Конституцияда Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 та ваколатдан иборат бўлса, лойиҳадаги тузатишларга кўра уларнинг сони 12 тага етмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари амалдаги 14 тадан 18 тага кўпаймоқда.
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling