Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


Сенатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, махсус хизматлар фаолияти устидан назорат функцияси кучайтирилмоқда


Download 84.17 Kb.
bet13/18
Sana23.04.2023
Hajmi84.17 Kb.
#1386689
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023

Сенатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, махсус хизматлар фаолияти устидан назорат функцияси кучайтирилмоқда. Хусусан, Бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раиси Сенат маъқуллаганидан кейин, Давлат хавфсизлик хизмати раиси эса, Сенат билан маслаҳатлашилгандан кейингина Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда (95-модда).
6.2. Давлат ҳокимияти механизмида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда. Бунда, тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади (94 ва 95-моддалар).
Бир қатор хорижий мамлакатлар, масалан, Исроил, Болгария, Туркманистон
ва бошқалар парламентлари ўзини ўзи тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда, баъзи мамлакатларда парламент оддий кўпчилик овози билан қабул қилинган қарори асосида ўзини ўзи тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга – Австрия, Хорватия, Венгрия, Туркияда; малакали кўпчилик овози биланБосния ва Герцеговина, Кипрда; учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози биланҚирғизистон ва Польшада; (сайланган) аъзоларнинг бешдан уч қисмидан иборат овози билан – Литвада.

6.3. Олий Maжлис палаталарининг назорат ваколатлари, шу жумладан парламент текширувини ўтказиш ваколатини мустаҳкамлаш орқали кенгайтирилмоқда (103-модда).
6.4. Олий Мажлис палаталарининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш бўйича ваколатини мустаҳкамлаш орқали парламентнинг коррупцияга қарши курашни амалга оширишдаги роли кучайтирилмоқда (93-модда).
6.5. Маҳаллий давлат бошқаруви тизими тубдан ўзгармоқда. Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги тўғрисидаги норма белгилаб қўйилмоқда. Бунда, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига унинг депутатлари орасидан сайланадиган раис раҳбарлик қилади (120-модда).
Маҳаллий ижро этувчи ва вакиллик ҳокимиятининг бўлиниши мамлакатда бутун давлат бошқаруви тизимини чуқур ислоҳ қилиш учун асос бўлади.
ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ.

Download 84.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling