Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


Download 84.17 Kb.
bet1/18
Sana23.04.2023
Hajmi84.17 Kb.
#1386689
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023


Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти
Конституциявий ислоҳотлар доирасида қуйидаги муҳим ғоя ва қоидаларни акс эттирувчи бир қатор асосий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:
IИнсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб тан олган Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг иродасини рўёбга чиқариш. Давлат ва жамият тараққиёти мафкураси, Ўзбекистон халқининг конституциявий-ҳуқуқий ижодкорлигининг ўзига хослигини акс эттирувчи конституциявий қадриятларни белгилаш.
Киритилаётган тузатишлар:
Муқаддима миллий давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида Ўзбекистон конституциявий ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаб берди. Жумладан:
– инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, давлат суверенитети принципларига содиқлик;
– демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатни намоён қилиш;
– инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилганлик;
– Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиши;
– фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлиги ва гуллаб-яшнашини таъминлаш.
II. Ўзбекистоннинг мустақил, демократик, суверен давлат сифатидаги давлат-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамловчи янги тамойилларни белгилаш.
Киритилаётган тузатишлар:
Ўзбекистон – республика бошқарув шаклидаги суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат деб белгиланмоқда (1-модда).
1-моддада мустаҳкамланган қоидалар ўз моҳиятига кўра Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг асосий мақсади бўлиб, лойиҳанинг бутун матни бўйича кейинги барча ўзгартиш ва қўшимчалар мазкур энг муҳим белгиларни амалга оширилишини таъминлашга қаратилган.
Бунда Конституциянинг ушбу моддаси қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда ва бу юқорида санаб ўтилган давлатнинг белгилари барқарорлиги ва ўзгармаслиги кафолати ҳисобланади (154-модда).

Download 84.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling