Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини
Download 84.17 Kb.
|
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 685 мингдан ортиқ педагогларнинг
- Германия, Португалия, Украина, Чили, Уругвай, Эквадор, Колумбия, Миср
- иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўриши белгиланмоқда. Шу билан бирга, давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади (48-модда);
– давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди (50-модда); – фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга (51-модда); – жамиятда ўқитувчининг мақоми ва ўрнига бағишланган алоҳида модда киритилмоқда. Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши мустаҳкамланмоқда. Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади (52-модда); Ушбу янгилик мамлакатда фаолият юритаётган 685 мингдан ортиқ педагогларнинг ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш ва касбий ўсишини таъминлаш имкониятини яратади. Ўқитувчиларнинг мақомига оид бўлган ўхшаш нормалар Германия, Португалия, Украина, Чили, Уругвай, Эквадор, Колумбия, Миср ва б. конституцияларида мавжуд. 5.4. Бозор муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулк, тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлигини таъминлашга қаратилган конституциявий механизмларни янада мустаҳкамлаш. Киритилаётган тузатишлар: – давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиз эканлигини ҳисобга олган ҳолда Конституция унинг ишончли ҳимоясини таъминлаш механизмларини мустаҳкамлайди. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда (65-модда); – давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади (67-модда); Ушбу нормаларнинг киритилиши тадбиркорлик фаолиятини тўсқинликсиз амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади, шунингдек, мамлакатда бизнес муҳитини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. – ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги норма белгиланмоқда (68-модда). Ушбу норманинг киритилиши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган мулк ҳуқуқини конституциявий даражада мустаҳкамлашга имкон яратади, бу эса, ўз навбатида, мулкдорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва кафолатлашга хизмат қилади, шунингдек, уларнинг ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятини мустаҳкамлайди. Download 84.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling