Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Инсон, шу жумладан қонунни бузганларнинг ҳуқуқларини


Download 84.17 Kb.
bet4/18
Sana23.04.2023
Hajmi84.17 Kb.
#1386689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023

3.3. Инсон, шу жумладан қонунни бузганларнинг ҳуқуқларини давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ўзбошимчаликларидан ҳимоя қилишнинг деярли барча замонавий усулларини ўзида мужассам этган инсон ва фуқарони ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ишончли механизмлари мустаҳкамланди.
Киритилаётган тузатишлар:
– инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари,
шу жумладан “хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” умумэътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилди.
Маълумот учун: Конституцияга киритилаётган “Миранда қоидаси”, хусусан ушлаш чоғида шахс ўз ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилиниши лозимлигини, уни ушлаб турган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими эса, ушлаб турилувчи шахсга тушунтирилган ҳуқуқлари тушунарли бўлганми деган саволга ижобий жавоб олиши лозимлигини назарда тутувчи қоида барча демократик мамлакатларда (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва ҳоказо) қўлланилган.
Хусусан, ушбу институтларни мустаҳкамлашга қаратилган қуйидаги нормалар киритилмоқда (27 ва 31-моддалар):
а) шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари
ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт
;
б) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин;
в) ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас;
г) ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади;
д) ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади;
Инсон ҳуқуқларининг суд ҳимояси кафолатларини таъминлаш мақсадида телефон сўзлашувларини эшитиш ва тинтув ўтказишга санкция бериш ваколати прокурордан судга ўтказилмоқда.
– илк маротаба Асосий қонунда (27 ва 28-моддалар) қуйидагилар белгиланмоқда:
а) айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Бу, ўз навбатида, энг муҳим бўлган “айбсизлик презумпцияси” принципининг амалда рўёбга чиқарилишининг кафолати ҳисобланади;
б) ҳар ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Бунда, Конституцияда аниқ белгиланмоқда: агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас;
в) озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга;
г) шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас ва бошқалар;
– ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга (31-модда);
– ҳар бир шахснинг жиноят процессининг ҳар қандай босқичида
ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш
ҳуқуқи кафолатланмоқда, жабрланганларнинг ҳимояланиши, одил судловдан фойдаланишини таъминлаш ва уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратишнинг давлат кафолатлари кучайтирилмоқда (29-модда);
– ҳар кимнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Шу билан бирга, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Бундан ташқари, ҳар кимга Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этиш конституциявий ҳуқуқи берилмоқда (55-модда).

Download 84.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling