Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


Download 84.17 Kb.
bet3/18
Sana23.04.2023
Hajmi84.17 Kb.
#1386689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023

Маълумот учун: Конституцияда қарорлари якуний ва шикоят қилинмайдиган Конституциявий судга фуқароларнинг бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг энг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлайди.
3.2. Инсон ва фуқаронинг асосий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари кучайтирилди.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистонда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади (19-модда);
– инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак (20-модда);
Маълумот учун: ушбу энг муҳим халқаро-ҳуқуқий принцип Конституциянинг ҳуқуқ ва эркинликлар тўғрисидаги қоидалари ижтимоий муносабатларга бевосита тартибга солувчи таъсир кўрсатишини англатади. Бунда қонунчилик ҳужжатлари ҳуқуқ ва эркинликларни аниқлаштириш, уларни самарали амалга ошириш қоидалари, механизмлари ва тартибларини белгилаш мақсадида қабул қилинганлигидан қатъи назар, ҳуқуқ ва эркинликлар бевосита амал қилади деб тан олинади.
– Конституцияда илк маротаба ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга эканлиги ва ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.
Бунда, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда (21-модда);
Мазкур норма Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (29-модда) ҳамда Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда (4, 5, 12, 19, 21, 22-моддалари) белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш шартларига доир қоидаларга асосан киритилмоқда.
– Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади (23-модда);
Ушбу нормалар фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг давлат кафолатларини мустаҳкамлаш имконини яратади, шунингдек хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг ижобий имиджини шакллантириш учун шароитлар яратишга хизмат қилади.
– яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади, шу муносабат билан Конституцияда Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади деб белгиланмоқда (25-модда);
Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги норма Ўзбекистон қонунчилигига
2008 йилда киритилган. Энди эса бу тақиқ Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда.
– инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда (26-модда).

Download 84.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling