Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Ишсизликка қарши курашиш


Download 84.17 Kb.
bet7/18
Sana23.04.2023
Hajmi84.17 Kb.
#1386689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023

5.2. Ишсизликка қарши курашиш: аҳоли бандлигини ва даромадларининг доимий ўсишини таъминлаш. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш.
Киритилаётган тузатишлар:
– ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади (42-модда);
Конституцияда ушбу нормалар белгиланиши фуқароларнинг иш ҳақи уларнинг меҳнатига муносиб бўлишини таъминлашда, шунингдек аҳолининг турмуш даражасини оширишда ва мамлакатда ижтимоий адолат тамойилини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
– ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади (42-модда);
– давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради (43-модда);
– суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади (44-модда).
5.3. Таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий қадриятлардан фойдалана олишни таъминлаш.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда.

Download 84.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling