Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


III. Конституциявий ислоҳот


Download 84.17 Kb.
bet2/18
Sana23.04.2023
Hajmi84.17 Kb.
#1386689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2. Мазмуни ва моҳияти - 15.03.2023

IIIКонституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги ёндашувни ва фаолият тамойилларини тубдан ўзгартиришга, Янги Ўзбекистонда ўзаро муносабатларнинг асоси сифатида “давлат-жамият-инсон” тамойили ўрнига “инсон-жамият-давлат” ғоясини асос қилиб қўйишга қаратилган.
Таъкидлаш жоизки, Конституция 1992 йилда қабул қилинганидан буён унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг деярли барчаси асосан давлат ва жамият қурилиши, жумладан Президент, Парламент, Ҳукумат фаолияти, сайлов тизими ва бошқаларга тааллуқли бўлган.
Ўз навбатида, янги таҳрирдаги Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш ва механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Конституцияда аҳолининг барча қатламлари манфаатлари акс эттирилганлигини инобатга олиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ишонч билан “Бу менинг Конституциям” деб айта олади дейиш учун барча асослар мавжуд.
Конституцияда давлат ҳокимияти ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашини назарда тутувчи ҳуқуқий давлатнинг
барча белгилари ўз ифодасини топди
:
3.1. Мамлакатни демократик янгилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоясининг энг муҳим кафолатлари сифатида Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашнинг конституциявий механизмлари сезиларли даражада мустаҳкамланди.
Киритилаётган тузатишлар:
– Асосий қонун мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади (15-модда);
– Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади (16-модда);
– фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда (133-модда).

Download 84.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling