1.
|
Янги Ўзбекистон Конституцияси:
Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб тан олган Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг иродасини ўзида мужассам этади;
давлат ва жамият тараққиёти мафкураси, Ўзбекистон халқининг конституциявий-ҳуқуқий ижодкорлигининг ўзига ҳослигини акс эттирувчи конституциявий қадриятларни белгилайди;
Ўзбекистоннинг мустақил, демократик, суверен давлат сифатидаги давлат-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамловчи янги тамойилларни белгилаб беради.
|
1. Муқаддимада давлатчиликни такомиллаштиришнинг янги босқичида Ўзбекистонни конституциявий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди:
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлик,
демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатни намоён қилиш;
инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этишга қаратилганлик;
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиш;
|