Исомов М.К., ф.ф.н., доцент
14-Маъруза: Ислом қадриятлари
Исломда инсон ҳуқуқлари
Исломда эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари
Исломда фарзанд тарбияси ва фарзанд ҳуқуқлари
Ислом динида ёшлар тарбияси
Исломда ахлоқий қадриятлар
Исломнинг дунё илм-фан ва маданиятига таъсири.
Исломда инсон ҳуқуқлари
Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатларда ифодаланган тамойиллар инсон уларнинг кўпидан фойдаланишга лойиқ эканлигини инкор қилмайди. Ислом нуқтаи назаридан на инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш борасида инсон ҳуқуқларини рад қилиш, на уни эркинлик, тенглик ва у яшаётган жамият ҳаётида иштирок этишдан маҳрум қилиш мумкин эмас.
Барча мусулмонлар ихтиёри, улар Исломни қабул қилиши билан, Аллоҳ таолодан ўзгага бўйсунишдан озод қилиниши лозим ва ягона Аллоҳ таолога хизмат қилиш шундан бошланади. Шариат эркинликнинг бу соҳасини ҳам тартибга солиб, Аллоҳ таолога бўсунишдан, Унинг амри ва тақиқларидан келиб чиқиб қўллайди.
Исломий тушунишда Аллоҳ таоло – Яратувчи ва Холиқ, “Ҳукм фақат Аллоҳнинг ўзига хосдир” (Анъом сураси, 57) қарори фақат Унга тегишли эканлиги исботсиз қабул қилинадиган ва бошқа даъволарнинг исботи учун асос қилиб олинадиган ҳақиқат ҳисобланади Шундай қилиб, шариат барча ҳуқуқларни белгилаб беради, уларнинг соҳаларини тушунтиради ва уларнинг чегараларини белгилаб беради. Мусулмонлар учун шариат кўрсатмаларида, универсал меъёрлар ва асосларда белгилаб берган нарсалар тан олинган ҳуқуқ ҳисобланади.
Бу ҳуқуқларнинг чегаралари, уларни қўллаш шартлари, уларнинг йўналишлари ва аниқ тушунчалари Ислом қонунчилиги доирасидан чиқмайди. Қисқаси, Исломий тушуниш секуляризм тамойилини қабул қилган давлатлар ва жамиятларда динни давлатдан ажратгандан сўнг уни ҳаётдан ҳам ажратишга доимий интиладиган ғарб фикридан тўлиқ фарқ қилади
Бошқача қилиб айтганда, у ерда бу дунёдан ташқарида нималар мавжудлигига эътибор қаратилмайди, чунки улар учун инсон ҳаёти дунёвий ҳаёт ҳисобланади ва уларнинг қарашлари, фикрлари ва ишлари фақат шунга қаратилади. У ерда ким ҳуқуқ инъом этади, уларнинг чегараларини белгилаб беради ёки мазмунини тушунтириб беради деган савол беришга эҳтиёж йўқ: албатта, бу ҳокимиятга эга бўлган шахсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |