Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари


Download 91.94 Kb.
bet2/28
Sana20.06.2023
Hajmi91.94 Kb.
#1629222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
14-маъруза

Ғарб нуқтаи назаридан, одамларга бу ҳуқуқларни инъом қиладиган олий ҳукумат мавжуд деб тахмин қилишга сабаб йўқ, чунки уларни одамнинг ўзи беради, ҳуқуқ чегараларини ҳам ўзи белгилайди ва бу ҳуқуқлардан ўзи фойдаланади. Ҳуқуқларнинг барчаси субъект ва объектни ўз ичига олиши сабабли, табиийки, ҳуқуқни берадиган шахс ҳам, ҳуқуқни оладиган шахс ҳам бўлиши лозим. Юқорида айтиб ўтилганидек, замонавий европа мактаби шундай хулосага келдики, бу ҳуқуқларнинг манбаси жамоатчилик онги, яъни одамлар гуруҳи ҳисобланади ва буларнинг барчаси барча одамларнинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлиш мақсадини кўзлайди. Албатта, буларнинг барчаси диний мулоҳазаларни ҳисобга олмасдангина эмас, аксинча, атайин уларни бартараф қилиш учун амалга оширилади.

Шариатга келадиган бўлсак, у ҳамма мусулмонлар учун ҳуқуқнинг асоси, унинг манбаси ва жамиятда мавжуд бўлишининг гарови ҳисобланади.


Ғарб фикрида нималар кузатамиз? Жамият ижро этадиган қонуннинг негизи бу ерда одам – устунлик қиладиган шахс, ҳукумат ёки жамоатчилик онги ўзига берадиган ҳуқуқ ҳисобланади. Жамият ёки унинг тепасида турадиган ҳукумат инсон бирон-бир иш билан шуғулланиш ёки маълум бир эркинликдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини кўрадиган бўлса, бу шахс учун ҳуқуқ ва қонунга айланади. Демак, инсон ўзи учун мақбул келадиган деб ҳисоблайдиган ҳуқуқ бошқарув тизимининг асоси ҳисобланади.
Бу мафкура давримизнинг моддий стандартлари юқорилиги билан ажралиб турадиган кўплаб Европа давлатларида юқоридан юборилган илоҳий динлар ва инсон феъл-атвори рад қиладиган ҳаракатлар ечимга олиб келган.
Масалан, никоҳсиз туғилган болалар никоҳда туғилган болалар билан ҳуқуқлари тенглаштирилган. Инсон ҳуқуқлари унга асосланадиган ва уларга мувофиқ баҳоланадиган, қонунга айланадиган жамоатчилик онгининг фикри шундай бўлган. Биз исломда инсон ҳуқуқлари асосий тушунчаларини қисқача баён қиламиз, хусусан, халқаро ва ахборот нуқтаи назаридан «инсон ҳуқуқлари» номи остида намоён бўладиган шиорлардан фарқ яққол кўриниб туриши учун яшаш ҳуқуқи, танаси, онги, ор-номуси дахсизлиги, эркинлик, тенглик ва ўзаро ёрдамга эътибор қаратамиз.



Download 91.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling