Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари


«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтирганларида онам мени чақириб


Download 91.94 Kb.
bet14/28
Sana20.06.2023
Hajmi91.94 Kb.
#1629222
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
14-маъруза

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтирганларида онам мени чақириб:
«Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Нима бермоқчисан?» дедилар.
«Мен унга хурмо бермоқчи эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Аммо агар унга ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилар эди», дедилар».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиси шарифда онанинг бир оғиз гапида ҳам бола тарбиясига катта таъсир қиладиган омил борлиги уқтирилмоқда. Одатда оналар фарзандларини гапларига киргиза олишмаса, алдашга ўтишади. Ёлғондан бирор нарса беришни ваъда қилиб, ушлаб олиб, калтаклашга тушишади. Бу ишлари билан улар боланинг тарбиясига зарар етказадилар, уларга ёмон намуна кўрсатадилар. Ҳар бир бола учун унинг ота-онаси дунёдаги энг улуғ кишилар бўлади. Бола ота-онасига тақлид қилади ва улардан ўрнак олади. Боланинг назаридаги ана шу энг улуғ ва ўрнак олишга сазовор инсон уни алдаганидан кейин, болада, мен ҳам шундай қилсам бўлар экан, деган тушунча пайдо бўлиши табиий.
Шунинг учун ҳам ота-она фарзандларига доимо яхши ва гўзал ўрнак бўлишлари лозим. Барча яхши сифатларни намойиш қилиб, барча ёмон сифатлардан узоқда бўлишлари керак. Ота-она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобларни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота-онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида энг қимматлиси ва зарурийси одобдир.


Исломда фарзанднинг ҳуқуқлари

Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг ота-оналари ёки яқин қариндошлари, яшаётган жамиятларига вазифа қилиб юклатилгандир. Бу ҳақларни адо этиш вожиб бўлиб, унга амал қилмоқлик мажбурийдир.


Фарзандларнинг қандай ҳуқуқлари бор? Уламоларимиз бу саволга жавоб тарзда, жумладан, қуйидагиларни зикр қиладилар:

1.Насаб.

Никоҳнинг асл мақсадларидан бири ҳам наслу насабни сақлашдир. Бу сиз оила ҳам, жамият ҳам бўлмайди. Фарзанднинг ота-онаси никоҳдан ўтган, ҳалол-пок яшагандагина, насаби аниқ ва пок бўлади.


    1. Download 91.94 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling