Исомов М. К., ф ф. н., доцент 14-Маъруза: Ислом қадриятлари
Эрнинг аёли устидаги иккинчи ҳаққи шуки, аёл киши асосий вақтини уйда ўтказиб, фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши лозимлигидир
Download 91.94 Kb.
|
14-маъруза
2. Эрнинг аёли устидаги иккинчи ҳаққи шуки, аёл киши асосий вақтини уйда ўтказиб, фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши лозимлигидир. Чунки, мантиқан ўйлаб қаралса ҳам уй аёл кишининг фитрати ва табиатига мос бўлган фаолият майдони ҳисобланади. Эркак киши кўчадаги ишлар, пул топиш, рўзғор тебратиш учун масъул экан, ўз-ўзидан болаларни парваришлаш, уларни уй ичида едириб-ичириб ўтиришга, кийим-кечакларни ювиб дазмоллашга вақти бўлмайди. Бу табиатан аёл кишининг фитрий вазифаларидандир. Агар эр уй ичидаги юмушларга ҳам масъул қилинса, кўчадаги ишлар қолиб кетиб, зое бўлади, оиланинг сарф-харажатлари, турли туман тўловлар ким томонидан адо этилади?! Шундай экан, аёл киши кўпроқ вақтини уйда ўтказиши, фарзандларига ёрдамлашиши, уларнинг мактаб ёки боғчага вақтида боришлари учун вақтида уйғотиб, кийинтириб, бош-қош бўлиши, нонушта ва ҳоказоларини ўз вақтида тайёрлаб бериши, уй вазифаларига ёрдам бериши лозим. Бу нафақат Ислом шариатида балки, эътибор берсангиз бутун дунёда, ҳатто ғарб оламида ҳам шундай. Ўз фитрати ва табиатини йўқотмаган ўша оврўполик аёллар ҳам уйда фарзанд парвариши ва уй ишларини идора қилиш билан шуғулланади. Уй ишлари бир маромда кетиши учун аёл киши кўп вақтини уйда ўтказиши талаб этилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёлларга хитобан: “уйларингизда қарор топинг!” деган (Аҳзоб сураси). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “эрнинг ўз хотини устидаги ҳаққи аёлнинг эр рухсатисиз уйдан чиқмаслигидир. Агар шундай қилса, (яъни эр изнисиз кўчага чиқиб кетса) то тавба қилгунча ёки уйга қайтгунча Аллоҳ ундай аёлни лаънатлайди” (Байҳақий ва Таёлисий ривоятлари). Албатта, бу зикр қилинган оят ва ҳадислар аёл кишининг умуман кўчага чиқиши мумкин эмаслигини англатмайди. Балки, бу – уйнинг ишларини зое қилган ҳолда бесабаб, эрига айтмасдан кўчага чиқиб кетавериш, юримсак бўлиб қолиш каби салбий ҳолатларга тааллуқли. Ҳолбуки, эрига айтиб ўз эҳтиёжи учун кўчага чиқиш, ота-онасини кўриб келиш ва ҳоказолар албатта шариатимизда мумкин бўлган иш. Эр киши аёлини умуман уйга банди қилиб зулм қилмаслиги керак. Агар ўзаро розилик асосида бўлса аёл киши ҳатто ишга кириб, оилавий ҳолатга ўзининг ҳиссасини қўшиши ҳам мумкин. Аммо, динимиз Ислом аёлга енгиллик юзасидан оила нафақасини эрнинг зиммасига юклаб қўйган. Чунки, ҳам уй юмушлари, ҳам ташқарида пул топиш аёл кишига машаққат бўлади. Ҳозирги пайтда айримлар аёл умуман кўчага чиқмай, фақат уйда ўтириши керак, деб даъво қилса, бошқа бирлари эса аёлини ишлатиб қўйиб, ўзи уйда уларнинг ишини қилиб ўтиради. Ислом шариати бу икки йўлни ҳам бирдай қоралайди Жорий “Соғлом она ва бола йили”да ҳам аввало, аёл зотининг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаоллигини янада ошириш, хотин-қизларнинг жамиятда қилаётган ишларини муносиб баҳолаш, ҳар қайси хонадонда уй бекаси бўлмиш опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилишга йўналтирилган кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Download 91.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling