Халқаро сув ҳУҚУҚИ


Download 205 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi205 Kb.
#1592826
  1   2   3

Халқаро сув ҳуқуқи

Режа:



1. Халқаро сув ҳуқуқи тушунчаси ва тамойиллари
2.Халқаро сув ҳуқуқи манбалари
3. Давлатлараро сув низоларини ҳал этишда ҳалқаро сув ҳуқуқининг роли
Сувга оид миллий миқёсдаги муносабатларни тартибга солишда сув ҳуқуқидан ташқари, халқаро сув меъёрларига оид муносабатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар давлатлараро сувга оид муносабатлари (битимлар) билан тартибга солиниб турилади.
Халқаро сув ҳуқуқининг муҳим хусусияти бўлиб, унинг нормативлари халқаро норматив-ҳуқуқий аҳамиятга эгалиги яъни бу ҳужжатларни-миллий, яьни ички давлат сув қонунчилигидан устунлигидадир. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг «Халқаро шартномалар» бобида таъкидланган. Лекин, бу ерда яна икки масалани ажратиш шарт. Биринчиси-сув муносабатларини тартибга солувчи ҳар қандай халқаро ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг нормаси миллий қонунчилик ёки унинг нормативларидан устивор бўла олмаслиги, Ўзбекистон Республикасида тан олинганларидан ташқари. Яьни, бу ерда сўз фақатгина Ўзбекистон қушилган сув муносабатларини тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида боради. Иккинчиси-агар Марказий Осиё давлатлари Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни миллий ҳужжатлардан устунлигини тан олишса ва бу давлатлар Монистик давлатлар деб аталса, бундай ҳолда Дуалистик давлатлар ҳам мавжуд, масалан, АқШда халқаро ва давлат ҳуқуқи, мутлоқ алоҳида соҳа ҳисобланади.1
Дастлаб халқаро сув ҳуқуқи иккита давлат ҳудудини ажратиб турувчи дарёларда чегаравий демаркация муносабатларини тартибга солишга қаратилган эди. Кейинчалик Халқаро сув ҳуқуқи соҳасига дарёларда кемалар қатнови ҳам кириб келди, бундан ташқари сувни кемалар қатновидан бошқа мақсадларда ишлатиш ва охирги 10 йилликда сувнинг ифлосланиши муаммоларини ўз ичига ола бошлади. Халқаро сув ресурсларини турли мақсадларда ишлатиш имконияти алоҳида ёки бир неча давлатлар томонидан ишлатиладиган дарёлар номланиши; «Халқаро дарёлар», «Халқаро деб эьлон қилинган дарёлар», «Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув йўллари» ва бошқаларни «Халқаро сув йиғиш бассейни» тушунчаси фойдасига рад этиш имкониятини беради. Бу концепция 50-йилларнинг охирида Халқаро ҳуқуқ ассоциацияси томонидан қабул қилинган бўлиб, 1966-йилда Хелсинки қонунларида ойдинлаштирилди. Кейинчалик баьзи давлатлар томонидан тақдим қилинган фактлар асосида Халқаро сув йиғиш бассейни ерлари ҳар бир суверен давлат қисмларидан ташкил топади, бу концепция БМТнинг халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан «Умумий охирги пунктга қуйиладиган физик кучига боғлиқ бўлган ягона бутун оқимни ташкил қилувчи ер юзаси ва ер ости катламлари сувлари» маьносини англатувчи «Халқаро сув ҳуқуқи» тушунчасига алмаштирилди. Юридик адабиётда Халқаро сув ҳуқуқининг кўплаб таьрифлари мавжуд, бизнингча профессор Д.А.Капонер берган тушунча маьқулроқ бўлиб кўринади; «Халқаро сув ҳуқуқи- Халқаро ижтимоий ҳуқуқнинг бир қисми бўлиб, халқаро сув ресурслари соҳасида давлатлараро ва миллатлараро ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб туради».2
Юридик адабиётда ва халқаро ҳуқуқ ҳужжатларида халқаро сув ҳуқуқи тушунчасидан ташқари Халқаро денгиз тушунчаси хам мавжуд. Бу икки тушунча сув билан бевосита боғлиқлигига қарамасдан ҳуқуқий тартибга солиш обектида муайян фарқлар мавжуд. Агарда халқаро сув ҳуқуқи объекти бўлиб дарёлар, куллар, каналлар, сув омборлари ва бошқа чегаралараро сувлар хизмат қилса, Халқаро денгиз ҳуқуқи объекти бўлиб, денгиз ва океанлар ҳисобланади. Халқаро денгиз ҳуқуқи Халқаро ҳуқуқнинг кадимий тармоқларидан бири бўлиб, денгиз, океанлар ва уларнинг ресурсларидан фойдаланиш фаолияти билан боғлиқ бўлган давлатлараро ва бошқа қатнашчилар ўртасидаги денгиз ҳудудлари ҳуқуқий режими ва тартибга солиш муносабатларини аниқлаштирувчи халқаро ҳуқуқий тамойиллар ва нормалар ҳуқуқий муносабатларининг йигиндиси бўлиб ҳисобланади. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза килиш сохасида давлатлар хамкорлигининг асоси булиб, Халқаро ҳуқуқий тартибга солинганлиги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда сув муносабатларини тартибга солишга каратилган юзлаб, балки минглаб Халқаро ҳуқуқий актлари мавжуд. Дарёлар, куллар, каналлар, сув омборларини ишлатиш ва химоя килиш буйича сув муносабатларини тартибга солувчи асосий Халқаро ҳуқуқий актларга куйидагилар киради. Жумладан:
1966 йил Хелсинкида имзоланган « Халқаро дарё сувларидан фойдаланиш норматив қоидалари» ва БМТ микёсида 1992 йил 17 мартда Хелсинкида кабул килинган «Чегаралараро сув окимлари ва давлатлараро дарёлардан фойдаланиш ва муҳофаза килиш конвенцияси».
Халқаро дарёлар сувларидан фойдаланиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳим томони, Халқаро сув ҳуқуқи базасида, Халқаро сув йигиш бассейни сувларидан фойдаланиш меъёрларига утилганлиги ҳисобланади.
Конуннинг 2- моддасида «Халқаро сув йигиш бассейни» маъноси остида умумий охирги пунктга куйилувчи юзаки ва ер ости сувларини уз ичига олган сув таксимлаш системаси сувлари лимити билан аникланадиган икки ёки ундан ортик давлатлар географик худудлари тушунилади.М; Марказий Осиёда бундай Халқаро сув йигиш бассейни булиб, Орол денгизи бассейни хисобланади. Конуннинг 3- моддасига кура «Бассейнли давлат» маъноси остида ҳудуди Халқаро сув йигиш бассейнинг бир кисми булиб хисобланувчи давлат тушунилади. Яъни, Орол денгизи бассейни мисолида - бу исталган ёки хар бир 5, Афгонистон билан олтита бассейнли давлатлардир. Конуннинг 4- моддасида бассейннинг хар бир давлати Халқаро сув йигиш бассейни сувини уз худудида ақлий ва тенг ҳуқуқли самарали фойдаланишда катнашишлари талабнома асосида мустахкамланган. Бундан ташкари Конуннинг 6- ва 7- моддаларида фойдаланиш ёки фойдаланиш категориялари бошка исталган фойдаланиш ёки фойдаланиш категорияларидан афзал куриш ҳуқуқини бермаслиги таъкидланади. Бассейн давлати эса, бошка давлатнинг фойдасига келажакда ушбу бассейн сувларидан фойдаланиш учун мавжуд булган Халқаро сув йигиш бассейни сувларидан аклий фойдаланиш ҳуқуқидан махрум булмаслиги керак.3
Чегаралараро сув окимлари ва Халқаро дарёлардан фойдаланиш ва химоя килиш конвенциясида «Чегаралараро сувлар» тушунчаси очиб берилган.
«Чегаралараро сувлар» маъноси остида , исталган юзаки ва ер ости сувлари, кайсики икки ёки ундан ортик давлатлар чегараларини кесиб утувчи, белгиловчи ёки шундай чегараларда жойлашган сувлар тушунилади; чегаралараро сувлар , бевосита денгизга куйиладиган холларда бундай чегаралараро сувларнинг чегараси улар киргоклари уртасида тортилган тугри чизик билан белгиланади.4 Мавжуд конвенцияда курсатилган улчовлардан фойдаланишда куйидаги тамойилларга асосланиш таклиф килинади:
а)Томонлар хамкорлиги , тенг ҳуқуқлилик ва узаролик, жумладан; келишилган сиёсат, программалар ва стратегияларни ишлаб чикариш максадида икки томонлама ва куп томонлама келишувларни амалга ошириш лозим;
б)Сув ресурсларини бошкариш шундай амалга ошириладики , хозирги авлоднинг талаб даражаси келгуси авлоднинг ва узининг талабларига зиён етказмаслиги керак;
в)Мавжуд конвенцияни ишлатиш на экологик шароитни ёмонлашишига, на чегаралараро таъсирнинг кучайишига олиб келмаслиги керак;
г)Чегаралараро таъсирнинг кучайишига карши хавфли моддалар таркалишининг олдини олиш;
д)«Ифлослантирувчи тулайди», ифлосланишни олдини олиш, чегаралаш ва ифлосланишни қисқартириш буйича бўладиган харажатларни ифлослантирувчи коплайди.
г)Мазкур конвенция коидаси томонларнинг конвенцияда курсатилгандан ташкари, нисбатан қаттиқроқ чоралар куллаш ва тасдиклаш ҳуқуқини якка ёки кушма ( хамкорликда) тартибда хал килишга каршилик килмайди.
Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш буйича келишмовчиликлар вужудга келганда конвенцияга мувофиқ арбитраж мухокамасига куйилади. Арбитраж суди 3 та аъзодан ташкил топади; даъвогар ва жавобгар томонлардан биттадан вакил ва 3-си (раис), иккала томоннинг ўзаро розилиги билан тайинланади.
Конвенцияда чегаралараро сувдан фойдаланиш ва химоя килишни тартибга солиш ҳуқуқини беришга каратилган муҳим умумий мажбуриятлар коидалари урнатилган.
Чегаралараро сув ҳақидаги ушбу тушунча Марказий Осиё минтақасига нисбатан қўланилиши ҳам муҳим. Чунки, ушбу суб минтақадаги хар бир давлатларнинг худудида ер юзи ва ер ости сувларининг жуда куп кисми чегаралараро булиб хисобланади. М; Узбекистонда хозирда 200 га якин сув омборлари чегаралараро булиб хисобланади, яъни Республика территориясидаги хамма сувларнинг 85% ташкил килади.5 Аммо шуни таъкидлаш керакки , мавжуд БМТ нормалари юкорида тилга олинган 5 давлатдан 4 таси учун умуммажбурий хисобланмайди. Бугунги кунда ушбу ҳуқуқий актга факатгина Козогистон Республикаси кўшилган. Бу вокеа 2000 йилнинг 23 октябрида содир бўлди.
МДҲга кирувчи Марказий Осиёнинг қолган 4 та давлати учун ушбу конвенциянинг талаблари фақатгина кўсатмавий характерга эга.
Юкорида курсатилганлардан ташкари , Халқаро сув ҳуқуқида маълум ижобий ролни «Сув сиёсати сохасида умумий харакатланиш струтурасини белгиловчи Европа хамжихатлик кенгаши директиваси» уйнайди. (1996), бунда Халқаро сув ҳуқуқи тушунчасида кўпроқ ишлатиладиган жуда кимматли тушунчалар мавжуд. Улар жумласига куйидагилар киради; «ер юзи сувлари», «ер ости сувлари», «кирғоқ сувлари», «экологик холат», «ифлосланиш» ва бошқалар.
Бундан ташкари, директиваларда Халқаро сув ҳуқуқи маъносини очиб берувчи; «Инсон фаолияти билан келтирилган умумий экологик зарар» (6-модда), «Дарё бассейни участкаси микёсида сувдан фойдаланишнинг экологик анализи» (7-модда), «Юзаки ва ер ости сувлари холатининг мониторинги» (10-модда), «Сувдан фойдаланиш учун тулов» (12-модда), «Омма билан ахборот алмашинув ва маслахатлашиш» (17-модда), ва бошкалар каби мустакил бўлимлари мавжуд.6
Сув ҳуқуқининг фундаментал тамойиллари ва асосий жараён қоидалари БМТ нинг оқава сув конвенциясида белгиланган(1997). Ушбу Халқаро ҳуқуқий ҳужжатнинг асосан Марказий Осиё давлатларига нисбатан амалий кулланилиши, унинг битта сув бассейнига кирувчи хар бир давлатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниклашда бош ва муҳим ахамиятни касб этади. Конвенция 1997 йил 21 майда 104 та давлат , БМТ аъзолари томонидан куллаб кувватланган холда БМТ нинг Генерал Ассамблеяси карорига асосан кабул қилинган.
Дунё давлатлари олимлари ва мутахассислари томонидан Халқаро сув ҳуқуқи сохаси илмий ва ҳуқуқий ривожлантирилмоқда. Бу маълумотлар исталган давлатда 2 та аспект буйича кулланилиши мумкин; Биринчиси, маълум Халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли бўлган ва унинг талабларини бажаришга мажбур булган давлатлар ва иккинчи, мавжуд Халқаро ҳуқуқий актларга қўшилмаган ва унинг талабларини бажаришга мажбур бўлмаган давлат.
Халқаро умумий амалиёт шуни кўрсатадики, ҳар бир давлат учун биринчи қарашда жуда муҳим бўлган исталган ҳуқуқий актни имзолаш ва унга қушилиш, қоида тариқасида ўзаро сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа сабабларга боғлиқ.
Аммо йилдан йилга дунёда юз бераётган экологик, иқлимий, демографик ва сиёсий жараёнлар сиёсатчиларни сув муаммоларини ҳал қилиш буйича давлатлараро диалогларга қатнашишга ундаяпди.
Бутун иттифоқ сув кенгаши маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 26 давлатида 300 миллионга яқин одам сув танкислиги туфайли қийналмоқда. 2050 йилга келиб сайёра ахолисининг 66 давлатида яшовчи 3 дан 2 кисми сувнинг танқислиги билан тукнаш келади. Бир миллиарддан ортиқ одамлар доимий ичимлик суви билан таъминланмаган ва 2 миллиарддан ортиқ одамлар оғир санитария шароитларида яшайди.7
Ушбу вазият сайёра аҳолисининг ҳар йили тахминан 80 миллион одамга кўпайиши ва сув ишлатилишининг охирги 10 йилда ахолига нисбатан 2 баробар тезроқ ишлатилишининг хисобига чуқурлашиб бораверади. ЮНЕСКО маълумотига кўра шуни тахмин килиш мумкинки 2025 йилга келиб Марказий Осиёда ахоли сони 60-70 миллионтани ташкил қилади, улардан 50-60 миллионта одам Орол денгизи бассейнидан8. Сув танқислиги, шунингдек инсонлар яшаш шароитининг ўсиши, қишлоқ хужалиги махсулотларини максимал миқдорини олишга интилиши, ер юзасига тушувчи ёғингарчиликлар тақсимланишининг ўзгариши ва бошқа факторларга боғлиқ.
Ҳозирги кунда ичимлик сувига талаб кўп жиҳатдан ахоли турмуш тарзининг ўсишига боғлиқ. Масалан, Тунис ҳудудида яшовчилар жуда камтарона хаёт кечиришади., улар 1 кунда тах. 20 литр сувни сарфлашади. Яшаш шароитининг яхшиланиши билан бирга ичимлик сувининг сарфланиши тез суратларда усиб боради. Европада ичимлик сувининг саноат сохасида 1 кунда ўртача 200-300 литр ишлатилиши хар бир одамнинг минимал сарфидан 10, 15 маротаба кўпдир. Шимолий Америкада жон бошига 1 кунда 500 литргача сув сарфланиши тўғри келади. Хар бир одамнинг сувни исътемол қилиши унинг овқатланишига боғлиқ. Бундан ташқари, Халқаро иқлим ўзгариши Кўмитасининг маълумотларига кўра ҳозирданоқ иқлим ўзгаришлари кузатилмокда ва бу холат кучайиб бораверади. Кирғокчилик ва сув тошқинлари каби холатлар тез-тез учраши ва кучлироқ бўлиши таъкидланади. Бу эса ўз навбатида ичимлик суви билан таъминланишининг мунтазамийлигини қийинлаштиради.
XXI асрнинг бошига келиб сувга боғлиқ бўлган муаммолар кўпроқ чул зоналари иқлимтга эга бўлган, хамда ёғин сочин кам бўлиши ва ер ости сувларининг пасайиб кетиши билан ҳарактерланувчи яқин ва Ўрта Шаркда кўзатилади. Шу билан бирга минтақаларга аҳолининг жуда тез ўсиши ва муаммоларни куч билан ҳал қилиш одати ҳарактерлидир.
Осиёда Ганга дарёсининг Хиндистон ва Бангладеш ўртасида бўлиниши, ҳамда Хин дарёсининг Хиндистон ва Покистон ўртасида бўлиниши доимий зиддиятли муносабатларнинг сабаби бўлиб ҳисобланади. Бу ҳолат Хиндистон ва Покистон ўртасида 60-йилда, Хиндистон ва Бангладеш ўртасида 1996 йилда, қабул қилинган келишув шартномаси ишлаб келаётганига қарамай кўзатилмоқда.
Хиндихитойда Меконг дарёси сувлари учун Хитой, Лаос, Камбоджа, Ветнам, ва Таиландлар ўртасида зиддиятлар ўсиб бормоқда. Таиландда сув омбори ва сув оқава каналларини яратиш режаси 60 миллион одамнинг ҳаётий кенглик холатига таъсир қилади.
Африкада доимий тортишувлар объекти бўлиб, сувлардан 10 та давлат 1-навбатда Миср, Эфиопия ўзининг ўсиб борувчи аҳолисини унчалик катта бўлмаган сув омборлари системаси ёрдамида сув билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Миср эса Судан томонидан 1959 йилги шартномасида мустаҳкамланган квоталарнинг бажарилишини талаб килмоқда. Ҳозирда аҳолиси 68,5 млн одамни ташкил қилувчи Миср 2025 йилга келиб 100 млнлик белгидан ошиши кутилмоқда.
1997 йилги БМТ томонидан ўтказилган изланишлар шуни курсатадики, 18 та давлат ахолиси Бутунжахон ташкилоти томонидан белгиланган ва 1 та одамга 1 йилда минг кубометр сувни ташкил килувчи минимумдан хам камрок сув олади ва бундай давлатлар сони усиб бораётгани аникланди.
Марокашдан Саудия Арабистонигача бўлган Шимолий Африканинг кўпгина давлатлари минимал сув харажатининг ярмига хам эга булмаганлиги туфайли мутлоқ сув танқислиги буйича экстремал холатда туради. БМТ маълумотига кура аҳоли жон боши ҳисобига 1 йилда 500 кубометрдан камроқ сув ишлатилса бундай холат сувнинг мутлоқ танқислиги ҳолати бўлиб ҳисобланади. Агарда бу кўрсатгич аҳоли жон бошига 500-1000 кубометрни ташкил килса бундай холат сувнинг сурункали танкислиги холати булиб хисобланади. Кўрсатгичнинг 100-1700 кубометрни ташкил қилиши «Сув карахтлиги» , 1700 кубометрдан ортиқ бўлиши сувнинг нисбатан етарли холати бўлиб ҳисобланади.
2000 йилда аҳоли жон бошига 1700 кубометрдан камроқ сув тўғри келган давлатларда 450 млнга яқин одам яшаган бўлса 2025 йилга келиб бундай давлатлардаги аҳолининг сони тах 3 млярд одамни ташкил килади9.
Марказий Осиёнинг гуллаб яшнаши кўп жиҳатдан Помир, Тяншан ва Олтой тоғли экотизими ҳудудларидан пайдо бўлувчи дарёларга боғлиқдир. Юқори тоғ тизмалари кўпроқ Атлантик океандан ҳаво оқимлари билан келувчи атмосферанинг юқори қатламларидаги намликларни ўшлаб, ичимлик сувининг энг катта (гигант) аккумляторлари бўлиб ҳисобланади. Бироқ, Марказий Осиё тоғларида ўрмонларнинг камайиши, ҳамда эррозия оқибатларида деградация жараёнлари кучайиб бормоқда. Помир ва Олтой музликлари 1957 йилдан 2000 йилга қадар муз заҳираларининг 25% ни йўқотди ва бу жараён мунтазам ривожланиб бормоқда. Азалдан одамларнинг жойлашиши ва уларнинг хўжалик фаолияти сув ресурсларининг жойлашишига боғлиқ бўлган. Марказий Осиёнинг йирик дарёларига; Сирдарё ва Амударё (Козоғистон , қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон), Чув ва Талас (Кирғизистон ва Козоғистон), Иртиш (ХХР, Коз, Россия), Урал , Ишим, Тобол (Коз ,Россия). Табиий сув ҳавзалари, хамда йирик сув омборлари муҳим ахамиятга эга. Сув ҳавзанинг юқори тоғли қисмларида умумий майдони 4 минг км кв бўлган 4000 дан зиёд катта ва кичик музликлар мавжуд. Орол денгизи ҳавзанининг юқори қисмида тартибга солинган оқимнинг йиғиндивий хажми 30 миллиард метр кубга етишини таъминловчи 10 дан ортиқ йирик сув омборлари ишлаб турибди. Ичимлик сувининг анчагина қисми (17-20 км куб) 300 метрдан ортиқ баландликда жойлашган 1911 йилдаги ер қимрлаши оқибатида Тожикистоннинг Помир тоғларида ҳосил бўлган Сарес кўлида сақланади. Бугунги кунда ушбу кўл жиддий хавфни тўғдирмоқда. Табиий тўғоннинг бузилиб кетиши содир бўлса, Фарғона водийси аҳолиси учун кўплаб одамлар ҳаёти ва катта моддий зарар куринишидаги ҳалокат хавф солиши мумкин.
Марказий Осиё ҳудудида жойлашган тўғон ва каналларнинг давомийли ишлатилиши ва уларнинг таъмирланиши учун маблағларнинг етишмаслиги оқибатида сувнинг қуриб кетиши хавфи мавжуддир.
Аҳоли ўсиши ва иқтисоднинг ривожи сувга бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлди. Марказий Осиё давлатларида юзаки ва ер ости қатлами сувларининг хар йили олиниши, сув заҳираларининг 20 % дан (қозоғистон, Кирғизистон, Тожикистон), 80-90 % гача (Ўзбекистон, Туркманистон) бўлган кўрсатгичларни ташкил қилади. Бугунги кунда талабларни қондириш асосан экосистема ҳисобига оширилади, лекин сув танқислиги ҳозирданоқ ижтимоий, иқтисодий ҳолатга ўзининг негатив таъсирини ўтказмоқда. Масалан, Охирги бир неча йиллар давомида Амударёнинг куйи қисмларида
Ўз навбатида талаб даражасидан паст бўлган сув олиш буйича келишилган лимитнинг сув билан таъминланиш даражаси 50 % дан камроқни ташкил этмоқда. Келажакда бу танқислик Марказий Осиёда аҳоли сонининг ўсиши ва кирғоқчилик жараёнларининг ўсиши ҳисобига кўпайиб бораверади.
Сув ресурсларининг ҳудудлар ва йил фасллари буйича нотўғри тақсимланиши ва иқлимнинг қуруқлиги суб регионда сувдан фойдаланиш режимига қўшимча талаблар киритилишини талаб этади. Энергетик ва Ирригацион қизиқишларнинг баланслашмаганлиги , фаслий сув сарфланишининг нотекислиги, сувдан фойдаланувчилар ва давлатлар ўртасида тушунмовчиликларнинг ўсишига олиб келади. Ичимлик сувига бой бўлган Кирғизистон ва Тожикистон мавжуд муносабатлар бўла туриб улар давлати ҳудудида сув ресурсларининг борлигидан нафақат ушбу суб регион , балки глобал мувозанатни ушлаб туриш учун муҳим бўлган ҳолатга қарамасдан иқтисодий фойда олишни кузлайдилар. Афғонистон ҳам Орол денгизи ҳавзанининг йирик истемолчиларидан бири бўлиб ҳисобланади ва ҳозирданоқ ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши учун ўзининг улушини кўпайтириш масаласини олдинга сурмоқда. Бу ҳам ушбу суб регионда сувнинг ҳаққоний бўлиниши муносабатларини тартибга солиш масаласига кўшимча талаблар киритилишини тақозо этади. Суб регионда Марказий Осиёга Сибир ирмоқларининг бир қисмини олиб ўтиш буйича кенг муҳокамаси қайта кўтарилди, ҳамда Туркманистонда йирик суъний денгиз «қорақум кўлининг олтин асри» денгизини хосил қилиш буйича янги тортишувлар тўлқини ривожланмоқда. Муҳокама тавсифи регионал ва суб регионал даражасида ушбу масалага эксперт ташкилотлар, қизиқувчи томонларни жалб қилиб мавжуд тизимни мукаммаллаштиришга қаратилган. Эксперт хулосасига кўра суб регионда сув ресурсларини иқтисодиётнинг ҳамма тармоқларида 1-ўринда ерларни суғоришда ишлатиш самарадорлиги етарли эмас деб топилди. Сувни йўқотишнинг асосий сабаби бошқаришнинг носамаравий ва эскирган технологиялар буйича олиб борилиши ҳисобланади. Экспертларнинг баҳолашича, бу йўқотишлар умумий сув етказиб бериш ҳажмининг 37 % ташкил қилади. Марказий Осиёдаги аҳолининг жон бошига нисбатан сув ишлатиш даражаси ривожланган давлатларга нисбатан ўртача икки бараварни ташкил қилади. Бу ҳолат аҳолининг хўжалик-ичимлик эҳтиёжининг етарли бўлмаган шароитини; шаҳарларда 62-90% ва қишлоқларда 70-76% ни ўз ичига олади. Тоза сув етишмовчилиги муаммосини ҳозирги ва аввалги ифлосланишлар чуқурлаштиради. Сирдарё дарёсининг Мойлисув дарёси ҳавзасидан оқиб келувчи радиактив чиқиндилар ва турли ташланувчи чиқиндилар ҳисобига жиддий ифлосланиш хавфи мавжуд. Ифлосланиш буйича катта муаммони, шунингдек Пестицитлар ва минерал ўғитлар ташкил қилади.
Суб регионда аҳолини ичимлик суви билан таминлаш йилдан йилга яқинлашиб бормоқда, Козғистонда 4 млн.га яқин одам маиший суви билан таъминланмаган. Шаҳарнинг 14% ва қишлоқнинг 27% аҳолиси хавфсиз ичимлик сувига эга эмас. 16,5 % аҳоли эса ичимлик суви мақсадида очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланади. Тожикистонда 40% га яқин аҳоли очиқ сувманбаларидан фойдаланади. Сувдан фойдаланиш ҳуқуқи тарифларининг ўсиши, нарҳларнинг аниқ эмаслиги ва умумий назорат механизмларининг йўқлиги, қўшимча ижтимоий танқисликнинг ўсишига олиб келади.
Сув Марказий Осиё давлатларининг гуллаб яшнаши учун муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Одамларнинг яшаш шароитлари, суб регионнинг келажакдаги ривожланиши кўп жиҳатдан тоза сувнинг мавжудлиги билан белгиланади. Бу давлатларни сув ҳавзаларининг экотизимлари бирлаштиради. Бир давлатдаги сувдан фойдаланиш режимининг ўзгариши бошқа давлатларнинг қизиқишларига таъсир қилмай қолмайди. Марказий Осиё сув ҳавзаларини бошқаришнинг умумий схемаси табиатнинг ўзига асосланган бўлиб, ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришни талаб қилади.
Моддий манбаларниниг етишмовчилиги қатъий бошқариш тизимининг киритилишига қарши муаммолар тўғдирмоқда. Омма ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, айни пайтда ўзлуксиз қайта ташкиллаштириш ва штатлар қисқаришини бошидан кечираётган вазирликларнинг чекланган имкониятлари, ҳамда маҳаллий уюшмалар фикрларини ҳимоя қилувчи фуқаролик жамиятлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг сустлиги, бошқарув буйича кўрсатмаларини амалиётда қўллашга қаршилик қилмоқда.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш муаммолари буйича ўтказилаётган Халқаро конференциялар, учрашувларда ҳал қилиниш жараёнлари ҳамкорликсиз битмаслигини кўрсамоқда. Ҳамкорлик ўз маъноси билан давлатлараро, ижтимоий, Халқаро ташкилотлар, бизнес, инвестор ва ижрочилар ўртасидаги қарорларнинг янги шакли бўлиб ҳисобланади. Маълумки, ҳамкорлик асоси бўлиб, умумий мақсадлар хизмат қилиши керак. Бу мақсадлар миллий ва суб регионал устунликка эга бўлиши ҳамда, экология, сув ва мукаммал ривожланиш буйича Марказий Осиёда аввалдан қабул қилинган мажбуриятларга тўғри келиши керак. Бундан ташқари бу мақсадлар миқдорий индикаторлар ва уларга етишиш асносида вақтинчалик чегараларга эга бўлиши керак.
Экологик муаммоларни ҳал қилиш ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлида Орхус конвенцияси муҳим рол уйнаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳам бу конвенцияга қўшилиб, Марказий Осиё давлатлари орасида 5-тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишигагина умид қилиниши қолди. Шу билан бирга ижтимоий ташкилотлар роли ва уларнинг амалга ошираётган экологик программаларида иштирок этишлари сустлигича колмокда. Бу ҳолат нодавлат нотижорат ташкилотларнинг етарли бўлмаган моддий манбалар, молиявий ва техник баъзаларининг барқарор эмаслиги, ҳамда давлат органларининг бу ташкилотларни тенг ҳуқуқли ҳамкорлик сифатида қабул қилишга тайёр эмаслиги туфайли келиб чиқмоқда.
Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий чегараланиши ҳамда, бу чегараланишнинг субрегион ва жаҳон оммаси ўртасида бўлиши, ҳам ўзининг, ҳам жаҳон оммасининг имкониятларини максимал ишлатиш учун тусқинлик қилиб турибди. Табиий ресурсларни самарали ишлатишда, атроф-муҳитни ҳимоя қилишда ва экологик хавфсизликни таъминлашда қатнашувчи ҳар бир давлат ва суб регион муаммоларни ҳал қилиш учун, давлатлараро ва суб регионал ҳамкорликнинг янги чегаравий доираларини ишлаб чиқиш керак. Бунга асос бўлиб, кўп томонлама келишувлар ва умумий мақсадларни ёритиб берувчи, ҳамда уларга етишиш механизмларини ишлаб чиқиш учун рағбатлантириш, мониторинг ва жавобгарликни ўз ичига олган жараёнларнинг ҳамма қатнашчилари-давлатлар, донорлар, бизнес ва фуқаролик секторлари ўртасидаги умумий дастур хизмат қилиши мумкин.
Бутунжаҳон мукаммал ривожланиш саммитга тайёргарлик доирасида қабул қилинган карорлар (Минг йиллик саммити, Монтеррей, Доха, Йоҳаннесбург декларацияси, ҳамда Европа сув бошқаруви) давлатлар ва регонлар ўртасида амалдаги бошқарув ва ҳамкорлик ҳамда, давлатлар, Халқаро ташкилотлар, донорлар, асосий гуруҳлар, қийин ва кўп факторли муаммоларни ҳал қилиш учун маъмурий ва секторал барьер чегараларидан чиқиш ҳуқуқини берувчи система тамойилларига асосланган янги муносабатларга асос солди. Монтеррейда (ривожланган ва ривожланаётган давлатларни ўз ичига олувчи глобал шартнома) тузилиши таклиф қилинган. Охирги ун йилликда Марказий Осиё давлатлари ўртасида маълум сиёсий, иқтисодий ва экологик имкониятлар яратилди. Бу йуналишда муҳим ролни Ўзбекистон Республикаси уйнаган ва уйнамоқда. Давлат бошлиқлари ўртасида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинган, суб регионал ташкилотлар яратилган, ҳамда ҳамкорликда яратилган дастур ва чизмалар бошлаб юборилган. Субрегион давлатлари регионал ва Халқаро дастурлар буйича ҳамкорликни актив ривожлантирмоқда, ҳамда Халқаро ва регионал ташкилотлар, асосий кўп томонлама экологик келишув аъзолари бўлиб ҳисобланади.

Download 205 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling