Халқаро сув ҳУҚУҚИ


Давлатлараро сув низоларини ҳал этишда


Download 205 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi205 Kb.
#1592826
1   2   3
Давлатлараро сув низоларини ҳал этишда
ҳалқаро сув ҳуқуқининг роли
Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганларидан кейин трансчегаравий сувлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик соҳасининг давлатлараро ҳуқуқий ва иснтитуционал базасини яратиш билан тўғридан-тўғри равишда аста-секин ўзларининг иқтисодий–ижтимоий ривожланиш дастурларига мос равишда сувдан фойдаланиш билан боғлиқ ўз манфаатларига таяна бошладилар. Ўзбекистон асосан сув ресурсларидан суғориш мақсадларида фойдаланишда манфаатдор бўлса, қирғизистон эса ўз энергия ресурсларини сув орқали таъминлаш мақсадларига асосий эътиборини қаратади. қозоғистон маиший сув таъминоти учун зарур бўлган Сирдарё дельтаси сувининг сифати тўғрисида қайғуради. Сирдарё ва Амударё турли давлатларнинг ўз манфаалари доирасида ёндошишлари вақт ўтиш билан давлатлараро низоли ҳолатларнинг юзага келишга олиб келди.
Бундай низо масалан қирғизистон ҳудудидаги Сирдарёнинг юқори оқили бўлган Норин дарёсида жойлашган Тўхтагул сув омборига нисбатан юзага келган.
Марказий Осиёда трансчегаравий сувлардан фойдаланишни таҳлил қилиб ёзган ҳисоботида профессор Д.А.Капонера Ўзбекистондаги Бухоро ва қарши сувларини Амударёга қайта оқизиш ирригация техникасида ҳам низоли ҳолатга ўхшаш вазият юзага келишни қайд этган эди. Бу сувлар ўз оқими бўйича пастроқда жойлашган Туркманистон ва Ўзбекистонннинг бошқа ҳудудларига яъни сувдан фойдаланишга зарар етказмоқда.14
Трансчегаравий сувлардан фойдаланиш борасидаги низоли ҳолатлар юзага келишини унчалик чуқур боғлиқ қилмай туриб ҳам асосий сабаби сифатида сувнинг етишмаслиги билан боғлаш мумкин.
Сув етишмаслиги юзага келишининг 2 та асосий шаклини фарқлашимиз мумкин:
А) сув объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ, Сув объектларидан сиёсий чегаралар ўтган жойда жамоалар, минтақалар ва давлатлар ўртасида низоли ҳолатлар юзага келиши;
Б) табиий – иқлим шароитлари ўзгариши натижасида сув ресурсларини секин-аста қисқариши билан боғлиқ. Етишмасликнинг бу шакли жамоат томонидан унчалик жиддий қабул қилинаётгани йўқ.
қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг самарасини ошириш – бу замонавий техника боғлиқ бўлиб, мавжуд вазифани жиддий тарзда янада яхшилайди. Бутун дунёдаги чучук сувларининг 87 % қишлоқ хўжалигида суғориш мақсадлари учун кетмоқда ва бу истеъмолга яроқли маҳсулотларнинг 40% беради. Масалан: донли маҳсулотларнинг етишиш учун 1000 баравар сув кетади яъни бир килограмм донни тайёрлашгача 1000 литр сув ишлатилади. 15
Сувдан фойдаланиш ҳалқаро институтининг ўтказган тадқиқоти натижаларига кўра 2025 йилга қадар сувга бўлган қўшимча эхтиёжнинг 50% қишлоқ хўжалигида суғориш мақсадлари учун замонавий технологияни қўллаш орқали қопланиш мумкин экан. Самарали технологияларни қўллашга томчилаб суғориш усули, суғориш шаклларининг қопланиши, сепувчи воситаларни мукаммаллаштириш шунга суғориш ва фойдаланилган сувни компьютерда ҳисоблаш кабилар киради.
Исроил давлати замонавий суғориш техника соҳасидаги ўз ютуқларига таяниб бир гектар ерни суғориш учун кетадиган 10000 куб метр сувни 6000 куб метргача қисқартиришга яъни бу билан 40% сувни тежаб қолишга эришди.
Табиий йўл билан келадиган сувни тўплашнинг энг қадимий усули бу тўғонлар қуришдир. Тўғонлар ёрдамида ёғингарчилик пайтида оқиб кетадиган ортиқча сув қурғоқчилик мавсуми учун сақлаб қолинади қўпгина кичик ва 40000га яқин катта (15 метр ва ундан баланд) тўғонлар бутун дунёда суғориш ва электэнергияси ишлаб чиқариш мақсадларига хизмат қилмоқда. Яқинлашиб келаётган 30 йиллик муддат ичида сув омборларининг ҳажми 10% ўсиши кутилмоқда. Бироқ айни шу вақт ичида ер шари аҳолисини яна 45% га ўсиши, сув омборларининг бу таризда ошиши ҳам сувга бўлган талабни тўлиқ қондирилмаслиги фақат қисман эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилишини кўрсатади.
Сувнинг мавжуд заҳираларини бошқариш мақсадида уни бошқа жойга оқизиш амалиёти қадимги римликлар давридаёқ қўлланилган эди. Бу борадаги ХХ асрнинг йирик лойиҳалари қисман экологик аммо асосан иқтисодий ва сиёсий сабабларга кўра амалга оширилмади. Сувларни бошқа жойларга оқизиш йўли билан кўчиришнинг бир қанча йирик лойиҳалари мавжуд. Сибир дарёларини Ўрта Осиёга бўриш лойиҳаси барчамизга яхши маълум.
Бир вақтнинг ўзида Лесота, Туркия, Канада, АКШ ва Хитойда шунга ўхшаш лойиҳалар устида изланишлар давом этмоқда.
Бу борадаги энг йирик ва қиммат баҳо лойиҳа Ливиядаги «Буюк қўл билан қўрилган дарё»дир у Равия илқилобий йўлбошчиси Муаммор Коддафийнинг лойиҳаси бўлиб, Шимолий Африкадаги энг йирик ер ости сув резервуарларидан фойдаланишни кўзда тутади. Чуқурликдан олинган сув Ливиянинг қирғоқ бўйи минтақасига йвналтирилади. Судия Арабистони ҳам янгиланмайдиган грунт сувларидан фойдаланишга 80% боғланган.
Сув балансини яхшилашнинг яна бир усули ишлатилган сувдан яна бир марта қайта фойдаланиш бўлиб ҳисобланади. 50-йиллардан бошлаб сувни тозалаш технологияси ишлаб чиқила бошланди. Илгарилари саноат чиқиндилари шунингдек, ҳайвонлар ва инсонларнинг иши фаолиятлари мобайнида ифлосланган сувлар ўзлари тозаланиш учун оқова сувлар тарзида дарё қул ва денгизларга чиқарилгани, ҳозирда юқоридагидек ифлосланган сувларни жуда кўп жойларда саноат орқали тозалаб улардан иккинчи марта қайта фойдаланишга йўл қўйилмоқда.
Денгиз сувларини чучуклаштариш–чучук сув заҳираларини кўпайтиришнинг яни бир усулидир. Ердаги мавжуд барча сув заҳираларининг 97% ичишига ёки суғориш мақсадларига ярамайдиган сувлар тоифасига киради. Айни вақтда денгиз сувларидаги туз ионларини ажратиш агар ҳал этилса сув тан қислиги муаммоси буткул ҳал этилган бўлар эди. 60-йилларда кўпгина экспертлар буни арзон ядро энергияси орқали ҳал этиш мумкин деб ҳисоблар эди. Аммо бу умидлар ўзини оқланмади. Ҳозирга вақтда 1000 литр денгиз сувини чучук сувга айлантириш 1,80 немис маркасидан 3,00 га қадар туради. Бугунги кунда фақат Саудия Арабистони, АКШ, Бирлашган Араб амирликлари ва қувайтда кунига чучук сув йўли орқали миллион кубметрдан кўпроқ сув олинмоқда. Юқори ишлаб чиқариш ҳаражатлари чучуклаштирувчи мосламаларни бевосита денгизнинг яқинга ўрнатиш ва бундай сувни истеъмолчиларгача етказиб беришнинг қиммат туриши, сувни чучуклаштириш фақат бой мамалакатлар қўлидан қелишини ва минтақаларни сув билан таъминлаш глобал масштабда–Ернинг тез ўсиб бораётган аҳолиси талабларидан келиб чиқиб- улар ҳам сув танқислиги муаммосини радикал тарзда ечиш имконини бермайди.16
Агар биргина техник воситалардан фойдаланиш ёрдамида сувсизлик муаммосини очиб бўлмас экан, уни ечишни чекланган сув ресурсларини оқилона тақсимлаш ва бу борада ўзаро келишиб ишлаш орқали ҳал этиш мумкин. Бу ерда иқтисод қилишсиз, ресурсларни бўлар бўлмасга сарфлаш ва қайта тақсимлаш рад этмасдан туриб бир нарсага эришиш жуда қийин. Мураккаб муаммоларни ҳал этишда фақат техникага таянишнинг ўзи ҳам хатодир сув ресурсларини қайта тақсимлаш масаласи сиёсий даражада кўриб чиқилиши ва ҳал этилиш зарур. Бу билан боғлиқ муаммоларни келишув орқали ечиш мумкинми ёки бу куч шикоят қилишига олиб келадими деган саволга, бу муаммони ечишга жалб қилинган мутахассислар ва сиёсатчиликларни сийсий етуклигига қараб жавоб беришимиз мумкин.
Марказий Осиёдаги Қозиғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Амударё ва Сирдарё сувга бўлган талаблари моҳиятидан қарамдирлар. Илгарилари бу икки дарё Орол денгизига қўйиларди. Бироқ охир-оқибатда уларнинг сувлари йирик пахта плантацияларини суғориш мақсадларига қаратилди.
Аммо олий даражадаги муаммолар ва низолар масалан Араб-Исроил низоларнинг доирасида сув билан боғлиқ низоларни кўрадиган бўлсак улардан кейингиси охирги пайтларда жуда дахшатли низоларга олиб келиш мумкинлигини ҳаётини ўзи кўрсатмоқда. Бунда низо келиб чиқишга сув манбасининг масалан, дарёнинг юқори оқимига мансуб давлатлар у оқиб ўтган ҳудудни ўз маъмурий ҳудудлари доирасида деб ҳисоблаб бошқа қўйироқда жойлашган давлатларга қараганда кучлироқ маъқега эга бўлишлари ва албаттаки сувдан ўз ҳоҳишимизча фойдаланишимиз мумкин деган даъволари асосий сабаб бўлиб ҳисобланади. Буни Туркия ва шу ҳудуддаги бошқа давлатлар Ироқ ва Сурия ўртасидаги сув билан боғлиқ низоларда бемалол кўришимиз мумкин. Шунинг учун сув билан боғлиқ муаммоларни кенг тарздаги айтиб иқтисодий, ижтимоий ва экологик комплекслар билан ечиш мавжуд ассимметрикни камайтиради ва масалани ҳамкорликда ечишга ижобий таъсирини ўтказади. Бу билан шунингдек низоли вазиятлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган ҳалқаро ташкилотлар ва ўзаро боғлиқликни аҳамиятини ҳам баҳолаш мумкин дейиди, ҳимоя қилиш ҳалқаро комиссияси каби минтақавий ташкилотлар бу борада умумжаҳон ҳаракати халқаро конвенциясидан ўз аҳамиятлилиги билан анча устун туради.
Шунга қарамасдан БМТ нинг 1997 йилдаги ҳалқаро сув оқимларидан кема қатнайдиган тарзда фойдаланиш конвенцияси имзоланишини катта ютуқ деб баҳолашимиз мумкин.
Бу ўзаро манфаатлари минимал даражада ҳурмат қилинишини таъминлашга чақирилган нормаларда муҳим тадбирлар белгиланган. Агар жаҳон ҳам жамияти ва қирғоқ бўйи давлатларнинг гуруҳлари сув танқислиги муайян бир низолга олиб келгунига қадар бу нормаларни ҳаётга татбиқ этсалар келажак авлодларнинг сув билан боғлиқ низоларга олиб келиши мумкин бўлган турли урушларга берилиб кетишишнинг олди олинган бўлади. Бунинг учун макон ва минтақавий даражадаги тажрибанинг халқаро масштабда қўлланилишига эришиш зарур. Бунинг учун яна ўзаро ахборот айрбошлашни мукаммаллаштириш, оқилона келишув ҳамкорликда режалаштириш қисқа ва ўзоқ муддатли манфаатларни мослаштириш ҳам зарур.
Профессор Аарон Т.Вольф кўп йиллар давомида давлатлараро низоли ҳолатлар юзага келишишнинг сабабларини ўрганиб чиқиб шу вақтга қадар давлатлараро низога сув танқислиги сабаб бўлмаганлигини қайд этган эди. Сув ресурслари юзасидан давлатлараро урушлар келиб чиқишини эҳтимоли ҳозирда жуда кам. Келиб чиққан низоларни эса уруш очиш даражасига очиб бормасдан туриб тури мунозара ва муҳокамалар ўтказиш ва қарорлар қабул килган ҳолда ҳал этилиши мумкин.17
Вольфнинг ёзишича сувлар таҳсимланашишининг ўрнатилган режими жуда мувоффақиятли ва ишончли бўлиб чиқди: улар ҳатто битта дарё қирғоқларида яшовчи душманлик кайфиятида бўлган халқ орасида ҳам, шунингдек бошқа уруш ҳолатида бўлган халқлар орасида ҳам амал қилган эди. Кунга 1957 йилги Ветнам урушга қарамасдан Меконг ҳавзасида сув тақсимлаш режимига қарамасдан меконг ҳавзасида сув тақсимлаш режимига риоя этилди.
Марказий Осиёдаги сув билан боғлиқ низоларнинг олдини олишда бизнингча бу ердаги давлатларнинг 1992 йил 17 мартдаги трансчегаравий сув оқимлари ва қўллардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш БМТнинг Хельсинк ва шунингдек халқаро дарёлар сувларидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида (1996 йилги)ги қоидалар, халқаро сув ҳуқуқи асосида бошқариладиган сув муносабатлари бўйича бошқа ҳалқаро ҳуқуқий актларга қўшилиши муҳим ўрин тутади.
Трансчегаравий сувлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасидаги давлатлараро низоларнинг олдини олишда муайян давлатнинг ўз миллий қонунчилигидан бошқа халқаро – ҳуқуқий актлар муҳим ўринни эгаллайди. Агардадавлат бошқа халқаро ҳуқуқий актларни имзолаган бўлса, унинг нормалари мазкур давлатнинг ўз миллий қонунчилини ишлаб чиқишда ёки уни мукаммаллаштиришда бевосита ўз ифодасини тонмоғи зарур.
Амалиёт кўрсатишича ҳозирда сувлардан фойдаланиш бўйича юзага келаётган низоларнинг асосий сабаби давлатларнинг ўзлари имзолаган халқаро шартномалар ва битимларга амал қилмаётганликларидир. Давлатлараро ва халқаро шартномалар ва битимларга амал қилишнинг муҳим чораларидан бири, бизнингча шартнома шартларига ва мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун давлатлар етказилган зарар ва бошқа ҳуқуқий оқибатларни тўла қоплаши механизмини ишлаб чиқишдан иборат. Бу механизмдан фойдаланиб суд органи ҳуқуқбузарларга қарши жиддий чораларни кўриш лозим.
Бунга боғлиқ равишда халқаро «сув ҳуқуқининг» мутлоқ ҳуддий суверенитет назариясига (Харман Доктринасига) мурожаат қилиш мумкин. Бу назарияни XIX асрда дарёлар юқори оқимида жойлашган давлатлар таклиф қилган эдилар. Унинг тарафдорлари давлатлар ўз ҳудудининг мутлоқ суверети деб ва ўз худудидаги сувлардан эркин фойдаланишлари мункинлигини эътироф этган эдилар. Биринчи марта бу амалда 1895 йил АқШ Бош прокуратураси томонидан Мексика билан Рио Гранде, дарёсининг сувидан фойдаланилганда суғориш мақсадларида АқШ мазкур дарёнинг юқори оқими ўзига тегишли эканлигини кўрсатиб беришида қўлланилганди. Муқобил вазият Ҳинд дарёсидан фойдаланиш юзасидан Покистон ва Ҳиндистон ўртасида кузатилган эди. Аммо масалани оқилона тарзда ечиш тўйғуси бу мамлакатларда ўзаро келишувга эришишга ундади (1906 йилги Мексика ва АқШ ўртасида, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги 1960 йилги битимлар).
Давлатларнинг ҳалқаро конвенциялар ва трансчегаравий сувлардан фойдаланиш қоидаларига қўшилмаётганликларининг асосий сабаби нимада?
Ўйлашимизча бунга асосий сабаб қилиб қўйидагиларни киритишимиз мумкин:
А) 1992 йилги Хелсинки Конвенциясида «Трансчегаравий сувларга аниқлик киритилиш билан биргаликда, Преамбула қисмидан сув бўйича муаммоларни фақат мустаҳкам ҳамкорлик орқали ечиш мумкинлиги таъкидланади. Бу бу ҳамкорликни жадаллаштира бориш керак»;
Б) 1996 йилги Хельсинки қоидаларида юқорида келтирилган «Трансчегаравий сувлар» билан бир қаторда Преамбула қисмида ва 7-моддада давлатларнинг бир ҳавзага тегишли сувдан ўз қўшнилари фойдаланиши ҳисобига сув ҳуқуқлари чеклашишига йўл қўйилмайди дейилади. Мазкур қоида кўпчилик давлатларни қаноатлантирмаяпти. 18
Марказий Осиё минтақасида фақатгина Орол денгизининг ўзи сув билан боғлиқ муаммоларнинг бир қисмини келтириб чиқаради деб айтишимиз мумкин. Яна 10-15 йиллардан сўнг Сарез кўли–Панж дарёси оқими бўйлаб ҳалокатли сув оқимини вужудга келтириши мумкин. Зарар етказиладиган майдонлар доираси Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон орқали ўтади. Бу доирада эса 5 миллиондан кўп одамлар истиқомат қилади.
Тахминларга кўра энг кўп инсон қўрбон бўладиган жойлар Афғонистон ва Тожикистон ҳудудларида максимал даражадаги моддий зарар эса Туркманистон ва Ўзбекистон етказилади. Бундай ҳолатнинг оқибатларини бартараф этишга эса Марказий Осиё давлатлари учун бир неча ўн йилликлар керак бўлади.
Сарез қўли муаммосини бартараф этишга қаратилган имкониятларни эса бугунги кунда реал ҳаётга татбиқ этишнинг имконияти йўқ.19



1 Международное экологическое право и Централная Азия. Алматў. 2001, стр 22.

2 Д.А. Капонера, Отчёт по « правовой и организационной структуре управления воднўми ресурсами бассейна Аралского море», проект ВАРМАП; том 6.- правовўе и институциональная аспектў. Т,апрел 95

3 Юридический сборник 2 ноябр 1997 НИЦ МКВК. Вўпуск 4. Т 2001 стр 6-13

4 Юридический сборник 2 ноябр 1997 НИЦ МКВК. Вўпуск 4 Т 2001. Стр 15-29.

5 Резюме Национального обзора по оценки прогресса, дастигнотого Республики Узбекистан по вўполнению повестки дня на 21 век. Т 2002.

6 Юридический сборник 4. Август 1994. НИЦ МКВК. Зарубежная водная права. Т. 1998. Стр 3-27.

7 Юридическая сборник 2 (9). 2001 . НИЦ МКВК Международная и национальноеводное право и политика. Т. 2001. Стр 4.

8 «Видение на 2025 год интернет. Сайт; htt; //w w w . аралвизион. Юнеско. Kz/ ch 1r-htm.

9 Причина Воин для грядушего поколения Борба за воду. Проф Курт Р. Шпильман , руководитель исследовательской группў по проблемам политики безопасности и конфликтологии Цюрихского конфедеративного вўсшего технического училиша. Интернет. Сайт: http:// search.rambleler.ru./#4

10 И.И.Лукашук. международное право. Обҳая часть. М.: 1999. Стр. 5-10.

11 Б.В.Ерофеев. Экологическое право России. М.: 1996. Стр. 568.

12 Афғонистон ва Совет иттифоқи ўртасида 1946 йил 13 июнда Москвада имзоланган чегара битими.

13 Д.А.Капонера Орол денгизи ҳавзани сув ресурслари бошқарувининг ҳуқуқий ва ташкилий структураси бўйича ҳисобот. ВАРМАП лойиқаси: 6-том ҳуқуқий ва институционал аспектлар. Тошкент апрель 1995 йил..

14 .Д.А. Капонера, Отчет по "Правовой и Организационной Структуре Управления Воднўми Ресурсами Бассейна Аральского моря", Проект ВАРМАП: ТОМ 6 - Правовўе и Институциональнўе Аспектў. Ташкент, апрель 1995г.

15 Причина войн для грядуҳего поколения? Борьба за воду.Проф. Курт Р. Шпильманн, руководитель исследовательской группў по проблемам политики безопасности и конфликтологии Цюрихского конфедеративного вўсшего технического училиҳа. Интернет. Сайт: http:// search.rambleler.ru./#4

16 Александер Й., Цендер Б. Вода – дефицитнўй ресурс? Конфедеративное бюро водоснабжения, водоочистки и заҳитў водоемов(EAWAG), 43 D, Цюрих 1997, стр. 3.

17 Причина войн для грядуҳего поколения? Борьба за воду.Проф. Курт Р. Шпильманн, руководитель исследовательской группў по проблемам политики безопасности и конфликтологии Цюрихского конфедеративного вўсшего технического училиҳа. Интернет. Сайт: http:// search.rambleler.ru./#4

18 Д.А.Капонера Отчет по «Правовой и Организационной Структуре Управления Воднўми Ресурсами Бассйна Аральского Моря».Проект ВАРМАП .Том 6-Правовўе и Институциональнўе Аспектў.Ташкент, апрель 1995 г.

19 РИА "Новости" от 18 сентября 2003 года: MIGnews.com.ua


Download 205 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling