Халқаро сув ҳУҚУҚИ
Халқаро сув ҳуқуқи манбалари
Download 205 Kb.
|
Халқаро сув ҳуқуқи манбалари
Халқаро сув ҳуқуқи ҳудди Халқаро ҳуқуқ сингари нормалар кўринишига эга. Юридик асос буйича эса нормалар юриш-туриш қоидалари бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб агар нормалар ўзида Халқаро ҳуқуқнинг керак бўлган ички кўринишини акс эттирса, унинг ташқи кўриниши бўлиб шартнома, одат ҳамда бошқа давлатлар учун муҳим бўлган Халқаро ташкилотларнинг қарорлари ҳисобланади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, Халқаро сув ҳуқуқи ва Халқаро ҳуқуқ манбалари бўлиб, Халқаро ҳуқуқ нормаларининг расмий юридик шакллари ҳисобланади. Бундан ташқари (манба) тушунчаси ўз ичига Халқаро ҳуқуқ нормаларини яратиш функциясини ҳам олади. 10 Халқаро сув ҳуқуқи манбалари масалалари ўрганилишида дифференциал ёндашиш керак бўлади. МДҲ ва асосан Россия юридик адабиётлари муаллифларининг талқинига асосланадиган бўлсак, Халқаро сув ҳуқуқи манбаларига ҳудди Халқаро экологик ҳуқуқ каби Халқаро шартномалар, келишувлар, конвенциялар ҳамда тавсиявий ҳарактерга эга бўлган конференциялар, маслаҳатлар, хартия ва қарорлари киради.11 Халқаро суд Низомига кўра (38-модда) Халқаро ҳуқуқ ва Халқаро сув ҳуқуқи манбалари бўлиб: қатнашувчи давлатлар томонидан тан олинадиган ва Халқаро конвенциялар томонидан белгиланадиган умумий ва алоҳида қонунлар; Умумий амалиётнинг исботи сифатида қонун бўлиб қабул қилинган Халқаро одатлар; Ривожланган халқлар томонидан тан олинадиган умумий ҳуқуқ тамойиллари; Ҳуқуқ ҳолатини аниқлашга ёрдам беришга қаратилган хар хил давлатларнинг юқори малакали мутахассисларини ўқитиш ва суд қарорлари. М.М.Лукашукнинг фикрига кўра манбалар нормаларнинг амалга оширилишнинг доираси халқаро ҳуқуқнинг ўзи билан ўрнатилиши керак. Шартнома ва одатлар умум тан олган манба бўлиб ҳисобланади. Мазкур нуқтаи назарга таяниб халқаро сув ҳуқуқининг манбаси бўлган халқаро (давлатларарро) шарномалар, келушувлар, конвенцияларни кўриб чиқамиз. Иттифоқ тарқалгунига қадар Марказий Осиёнинг ҳозирги мустақил давлатлари сувдан фойдаланиш ва трансчегаравий сувларни муҳофаза қилишда ягона умум иттифоқ қонунчилигидан фойдаланишган, ҳозир трансчегаравий сувлар дейилаётган сувлар эса умумдавлат сувлари ҳисобланган. 1946 йил 13 июндаги Совет Иттифоқи ва Афғонистон келишувга кўра улар ўртасида имзоланган ҳуқуқий акт ва шунингдек, 1958 йил 18 январда, 1958 йил 25 июнда имзоланган ҳудди шундай актлар алоҳида аҳамиятга лойиқ. Афғонистон Амударёнинг юқори оқимида жойлашган ҳудуднинг қирғоқ бўйи қисмига эгалик қилади. 1958 йил 18 январ шартномасига кўра Совет Иттифоқи ва Афғанистон чегара чизиғига қадар сувлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишган эди (2-модда). Икки давлат: -чагара сувлари (дарё, сой, канал) йўналиш ўзгаришига ёки улардан сувнинг эркин оқишга бўлган ҳар қандай тўсқинликни биргаликда бартараф этиш, шунингдек агар бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шу мақсадда кетган сарф ҳаражатларни тенг бўлиш; - чегара дарё, сой, каналларнинг ўзанини ўзгариб кетишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг ёнбағирларини яъни қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш; - табиат ҳодисалари натижасида ўзгарган чигара дарёлари ўзанини текислаш; каби мақсадларда ўзаро ҳамкорлик қилиш белгиланган эди (9-модда). Икки давлат келгусида сув ифлосланишига қарши ҳамма чоралардан фойдаланиш, метереологик маълумотларни алмашиш чегара дарёларидаги сувлар ҳажми даражаси маълумотларини етказиш шунингдек, сув босишдан огоҳлантириш тизимини ўрнатиш мажбуриятини олишди (17-модда). Шартномада асосий диққат эътибор чегара комиссияга (26-43 моддалар) унинг баҳсли масалаларни ҳал этиш мажбуриятларига қаратилади (36-модда). 1958 йил 25 июн баённомаси Амударё чегара қисмидаги сув ресурсларидан бирлашган ҳолда ҳамкорликда фойдаланиш масалаларига қаратилди. Айни, шу баённома қисман сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни ҳам тартибга солади. Бугунги кунда Амударё, Туркистон, Афғанистон ва Ўзбекистон орасидаги чегара дарёга айланди. Агар юқорида келтирилган ҳалқаро-ҳуқуқий актлар айни бир ҳудудга тегишлилиги ҳисобга олинса, улар ҳалқаро ҳуқуқ бўйича ҳуқуқий ворислик орқали унинг предмети бўлиб ҳисобланади. Мазкур принципга таяниб мустақилликни қўлга киритган давлатлар Совет Иттифоқидан юқоридан битимга амал қилиш мажбуриятини мерос қилиб оладилар.12 Сув тақсимотига бўлган муносабат совет иттифоқи тарқалганидан сўнг муайян вақтга қадар давом этди. Мустақилликни эълон қилган 5 та Марказий Осиё давлатлари сув хўжаликлари вазирлари чегара сувларидан фойдаланиш тартиби илгаридек шароитда бўлиш тўғрисида Декларацияга имзо қўйдилар. Декларация 1991 йил 12 октябр куни имзоланган эди. Бу 1992 йил 18 феврал 5 та давлат сув хўжаликлари вазирларининг «Давлатлараро манбалардаги сув ресурслдаридан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқаришда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битим»ни имзолашларида яна бир карра тасдиқланди, унда сувлардан фойдаланиш уни муҳофаза қилиш шунингдек, бу билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар тенг эканлиги қайд қилиб қўйилди (1-модда). Шундай бўлсада профессор Д.А.Капонер бу актни таҳлил қилаётиб, унинг барча сув ресурларига тегишлиги масаласи очиқ қолгани, унга ер ости сувлари ҳам тегишлиги белгиланмаганлигини ёзган эди. Мазкур битимнинг 2-моддасига кўра Республикалар «Сув ресурсларидан фойдаланиш муҳофаза қилиш тартибига» риоя этиш борасида жиддий саъй-ҳаракатлар олиб боришади. Бундан ташқари, улар яна ўзларига сувдан фойдаланиш борасида уни ифлосланишига ёки қоидада кўрсатилган бошқа номоқбул ҳаракатларга олиб келувчи, томонлар манфаатига зарар етказувчи харакатлардан тийилиш мажбуриятини ҳам олишди(3-модда). Бу халқаро ҳуқуқининг «ўз мулкинидан шундай фойдалангинки, бошқанинг манфаатига зарар етмасин» деган принципига мос келади. Буларга қўшимча тарзда улар пахта етиштириш майдонларини кенгайтиришда биргаликда ҳаракат қиладиган бўлдилар. Бироқ бир қатор сабабларга кўра бу сувлардан самарасиз фойдаланишга, тупроқ ҳосилдорлигини пасайиб кетишига орол денгизи ҳажми кечрайишига олиб келди. Пахтадан максимал даражада мўл ҳосил олишга интилиш ўзида агрохимикатлар соқлайдиган қишлоқ хўжалиги заҳлаш сувлари сифати муаммосини келтириб чиқарди. Бу эса Амударё, Сирдарё бошқа сув ҳовузлари ва охирида орол денгизи сувлари сифатининг жиддий ёмонлашувига олиб келди. Мазкур битимда давлатлараро сув хўжалиги координация комиссиясини тузушни ва унга минтақадаги сувлардан фойдаланишни бошқариш вазифасини юклашни белгилаб қўйишди. Комиссия ҳар бир Республика қанча сув олишнинг йиллик лимитини белгилайди, Шунингдек, сув амборларини эксплуатация қилиш графигини уларда қанча сув борлиги прогнозлари асосида тасдиқлайди (7-8 моддалар). Барча сувдан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган қарорлар чиқаради (11-модда). Бу қарорлар ДСКК мажлисининг баённомасига ёзилади. Иккита Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари (БСБ) 1986 йилда ташкил этилди ва дарёлардаги қўрилмалар, гидротехник иншоотлар бошқаруви бўйича ижро вазифаларини бажариш юклатилди. Давлатлар ҳудудидаги иншоотлар ва қурилмалар ўз ҳудудлари доирасида ҳар иккала БСБ ларга вақтинча фойдаланиш учун бириктириб қўйилди (9-модда). Ҳар иккала БСБ фақат асосий инфраструктура бўйича маъсулиятга эга бўлиб, қолган иншоотлар эксплуатациясига бошқа давлат органлари ихтиёрида бўлиб, унинг учун тегишли жавобгарлик белгилаб қўйилди. Битимнинг 10-моддасига кўра ДСКК ва ҳар икки БСБ сувдан фойдаланиш лимити ва Орол денгизи дельтасига етказилиб бериладиган йиллик сув ҳажми бўйича мослаштириш вазифасини ҳам амалга ошириши керак эди. Бироқ Д.А.Капонер фикрича ДСКК га қўшимча ижро органлари ташкил этиш ваколати мазкур битимга киритилмаган. Шунга қарамасдан ДСКК 1993 йил 10 октябр ва 20 апрелда ташкил этилган ўз хати билан ва илмий – маълумот марказига эга. Мазкур Битимнинг сезиларли камчилиги бу республикаларининг ўзаро сув ресурслари тўғрисида маълумотлар ва информацияларни алмашиш мажбуриятини ўзига киритмаганидир. 5-моддага кўра ўзаро информация айрбошлар сув ресурсларини бошқарувини илмий – техникавий ривожланишиш доираси билан чегараланади. Бундан ташқари Битимга томонлар бир ўзлари сувдан фойдаланганларида бошқаларни манфаатларига зарур етказмаслиги билан боғлиқ мажбуриятлар киритилмади. Яъни битимга муайян бир ҳавзанга кирадиган давлатнинг шундай ҳаракатларни қилиш тўғрисида бошқа томонни албатта огоҳлантириш зарурлиги мажбурий кирилмаган эди. Битимнинг 13-моддасида баҳсли масалаларни ҳал этиш сувларни бошқариш бўйича Республика ташкилотлари раҳбарлакига юкланиши, яъни сув хўжалиги вазирларига юклатилиши белгиланиб қўйилди. Орол ва орол бўйи минтақаси муаммоларини ҳал этиш бўйича битимлар орасида Орол денгизи ва Орол бўйи минтақаси муамоларини бирганликда бартараф этишга қаратилган 1992 йил 15 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Азарбойжон, Арманистон, Белоруссия, қозоғистон, Молдавия, Россия Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, қирғизстон, Украина раҳбарлари тасдиқланган келишув ҳам ўз ўрнига эга. Мазкур Битим орқали сув муаммоларини ҳал этишда манфаатдор бўлган субъектлар доираси анча кенгайди. 5 та давлат қозоғистон, қирғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан 1993 йил 26 мартда қизил Ўрдада имзоланган Битим Орол денгизи ва орол бўйи муаммоларини биргаликда ҳал этиш Орол денгизи минтақаси атроф-муҳити ҳолатини яхшилаш социал ва иқтисодий ривожланишини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилди. Мазкур битим 5 та давлат раҳбарлари даражасида сув муаммоларини Орол денгизи ҳавзаси доирасида биргаликда бошқариш ва юзага келган инқирозни биргаликда бартараф этишни кўрсатиб беради. Бошқа масалалар қаторида юқоридаги давлат раҳбарлари Орол денгизи сувидан рационал тарзда фойдаланиш ундаги сувнинг сифатини сақлаб қолиш ва унга белгиланган минимал даражадаги сувнинг оқишни таъминлашни ҳам муҳокама қилдилар. Буларга қўшимча тарзда улар келгусида маиший ва саноат оқова сувларини катта сув ҳавзаларига оқишининг олдини олишни ҳам келишиб олишди (1-модда). 1992 йил 18 феврал ва 1993 йил 16 март битимлари трансчегаравий сувлардан қарама-қаршиликларсиз ва уларни ифлосланишдан муҳофаза қилган таризда фойдаланишнинг асосий принциплари ёзилган тузилмавий битимлар бўлиб ҳисобланади. 1993 йил 26 март куни имзоланган Битим ҳавза сув ресурслардан фойдаланишни бошқариш соҳасида 5 та давлат алоқаларининг ривожлантирилишини кўрсатди. Мазкур битим сув ресурсларини комплекс бошқариш учун маъсул бўлган минтақавий ташкилотларни шакллантирди. 1994 йил 19 июлдаги Битимга биноан яна бир ижтимоий иқтисодий ривожланиш ва илмий техникавий ва экологик ҳамкорлик давлатлараро комиссияси тузилди, кейинчалик унинг номи Барқарор ривожланиш комиссияси (БРК) деб ўзгартирилди. Мазкур орган ОДДК доирасида унинг мазкур сув ҳавзасида атроф муҳитни ҳимоялаш ва ижтимоий иқтисодий ривожланиш борасидаги таклифларини кўриб чиқишда ҳам ўз вазифасини амалга оширади. Кейин 5 та марказий осиё давлатлари раҳбарлари Нукус (1995 йил 20 сентябр) Олма-ота (1997 йил 28 феврал) Декларация трансчегаравий сувлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор қарорларни имзоладилар. 1997 йил феврал ойида давлат раҳбарлари ОДДК ва ОқХФ фаолиятларини муҳокама қилаётиб уларни янги тузилган Оқ ХФ га бирлаштириб юбордилар Оқ ХФ ижро қўмитаси эндиликда 5 та вазир ўринбосарларидан иборат бўлиб уларнинг ҳар бири атроф муҳит ва сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги учун масъул бўлган ўз давлати органи номидан иш юритади. Оқ ХФ ижро кенгаши олдида ҳисобдор бўлган ижро қўмитаси ўзига раис, унинг ўринбосари 2 та вакил ва бошқа техник ходимларини олади. Кейинги йилларда турли даражадаги мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги ва бошқарув органларини шакллантириш жараёни давом этмоқда. 1997 йил 28 февралдаги Олма–Ота декларациясида 5 та давлат раҳбарлари чегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш экотизим йўналишида бўлмоғи кераклигини, ўзаро зарар етказмайдиган тарзда оқилона ва адолатли бўлишини, илгариги давлатлараро ва халқаро даражада қабул қилинган кенг доирали ҳамкорлик бўйича қабул қилинган мажбуриятларга мос бўлишини тан олдилар. Олимлар ва мутахассисларини фикрича экотизмли ёндашувда Марказий Осиё сув ресурслари аҳамияти ва ролини, шунингдек минтақанинг Орол денгизи каби йирик сув объектларининг аҳамиятини баҳолашда мутлақо ўзгача бўлишни қайд этадилар. қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар музликлари нафақат Марказий Осиё балки бошқа чегарадаги ҳудудлардаги глобал мувозанат, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш учун муҳимдир. Ҳозирги вақтга келиб 5 та Марказий Осиё давлатлари ўртасида трансчегаравий сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасида 20 дан ортиқ давлатлараро ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Давлат раҳбарлари доирасида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди, субминтақавий ташкилотлар тузилди, биргаликдаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Суб минтақанинг давлатлари минтақавий ва ҳалқаро дастурларни фаол равишда амалга оширишда ҳамкорлик қиляптилар, кўпгина халқаро ташкилотлар, асосий кўп томонлама экологик битимларнинг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. Кўп сонли ҳал этилмаган ва ўз ичимни топмаган муаммоларга қарамасдан давлат ташкилотларин тузиш орқали 12 йил мобайнида Марказий Осиёда сув ресурслардан фойдаланиш борасида йирик муаммолар ёки қарама-қаршиликлар келиб чиқмади. Мазкур мавзу юзасидан ўтказилган турли тоифадаги учрашувлар, конференциялар, семинарлар, тренинглар ва бошқа ўтказилган тадбирлар халқаро ташкилотлар ва фондлар томонидан молиявий маблағлар билан таъминланди. Барча бундай саъй-ҳаракатларнинг энг маҳсулдор жиҳати деб юзага келиши мумкин бўлган давлатлараро келишмовчилик ҳолатларининг олди олинганлигини эътироф этиш мумкин.13 Download 205 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling