Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти
Download 26.03 Kb.
|
1 2
Bog'liqMerkantilizm iqtisodiy ta\'limotining mohiyati
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меркантилизм
Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти Аввалги даврдаги иқтисодий ғояларда натурал хўжалик муносабатларига оид фикрлар устунлик қилган. Янги бозор муносабатлари шаклланиши туфайли, шунга оид иқтисодий таълимот пайдо бўлди, бу меркантилизм таълимотидир. «Меркантилизм» ибораси биринчи бўлиб Адам Смитнинг асарларида ўз ифодасини топди. Луғавий маъносига кўра бу сўз итальянча бўлиб, савдогар мазмунига эга. Бу сўз янги таълимотнинг мазмун ва моҳиятини ўзида акс эттиради. Узоқ йиллар давомида бойликнинг, халқ моддий фаровонлигининг асоси меҳнат, ер, деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчилик деб келинар эди, биз буни юқорида кўрдик. Лекин XV асрга келиб аҳвол кескин ўзгарди. Бу таълимотнинг келиб чиқишига бир қанча социал-иқтисодий сабаблар туртки бўлди. Аввало феодал тузумнинг емирилиши, товар-пул муносабатларининг ўсиши, фан ва маданиятнинг ривожи, айниқса, янги ерларнинг очилиши, буюк географик кашфиётлар, мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши, савдо-сотиқнинг ривожига туртки бўлди. Ноэквивалент алмашув савдо туфайли метрополия колониялар ҳисобига беқиёс бойиди. Ана шу ўзгаришларни асослаб берувчи иқтисодий таълимот - меркантилизм юзага келди ва муомала сохасини ўрганиш билан шугулланди. Меркантилизм синфий жиҳатдан савдо капиталини ҳимоя қилди. Шу даврга келиб Европада олтин ва кумуш қахатчилиги бошланди. Ҳиндистонда нодир металлар кўп, деган миш-мишлар ва у ердаги мавжуд зираворлар инсонларни янги ерлар очиш, янги бойлик маконларини излаб топишга отлантирди. Пул вазифасини бажарган нодир металлар (хали қоғоз пул йўқ), уларнинг оханграбо куч-қудрати ҳаммани оёққа турғазди, инсонни ўйлашга, ихтиролар қилишга, ҳаракатга ундади. Оқибатда, денгизда кемалар орқали хавфли йўлга отланиш тараддуди бошланди, ҳариталар тузилди, компас кашф этилди, керакли одамлар, асбоб-анжом, сув, озиқ-овқат, қурол-яроғ тўпланди. Меркантилистик сиёсат ҳам ишлаб чиқилди. Унинг бош вазифаси давлатга кўпроқ олтин ва кумуш келтириш деб аниқланди. Бу даврда пул сифатида қимматбаҳо металлар-олтин ва кумуш ишлатилган, шу сабабли олтин ва кумуш заҳираларини кўпайтириш борасида маълум иқтисодий сиёсатлар ишлаб чиқарилди. 1492 йилда португалиялик Download 26.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling