3-мавзу. Феодал жамияти ва унинг емирилиши давридаги иқтисодий қарашлар


Download 151.38 Kb.
bet1/2
Sana25.10.2023
Hajmi151.38 Kb.
#1719318
TuriУтопия
  1   2
Bog'liq
3.Мавзуасосий


3-МАВЗУ. Феодал жамияти ва унинг емирилиши давридаги иқтисодий қарашлар
1
    • Араб мамлакатларидаги дастлабки иқтисодий ғоялар.Ибн Халдуннинг иқтисодий фикрлари.

2
    • Исломдаги иқтисодий ғоялар

3
    • Ғарбий Европадаги иқтисодий ғоялар

4

Режа:
Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайд (1332-1406)
шоҳлик ҳокимияти, одамларнинг даромадлари»ни ўрганиш
Давлатнинг яшаш давр ва босқичларини келтиради
Меҳнат қилинмаса «бозор муносабати ҳам барҳам топади».
Фома Аквинский (1225-1274)
қуллик ва крепостнойликни оқлайди
йирик савдо ва судхўрликни таъқиқлашни талаб этади
юқори табақа аҳолисини меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилувчилар
Ермолай Еразм
савдо ҳамда судхўрликка қарши
ерни фақат давлатга ҳизмат қилаётган (яъни дворян) одамларга бериш керак
Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Халдун Абдурраҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг ҳиссаси бениҳоя катта (Тунисда туғилган, Фес султонида хаттот-котиб бўлган). 1382 йили Қоҳирага келиб мударрислик қилган, кейинроқ қози бўлган. Асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби»-1370й.). У биринчилардан бўлиб тарихий ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга асосланиши ҳақида фикр юритди, ғарб олимлари Макиавелли, Монтескьега катта таъсир кўрсатди.
Олимнинг концепцияси «ижтимоий табиат»га яқин, жамият ривожи (эволяцияси) оддийликдан цивилизация саридир.
Ибн Халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор берди, жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. У «Одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. Ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» билан боғлиқ дейди. «Оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм ҳам бўлмас эди, деган муҳим хулоса чиқарилади. Олим фикрларида «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. У «товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади.
Илк феодал муносабатлар ва шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг асоси Қуръони каримда (арабча қироат, яъни ўқиш) акс этган (VII-VIII асрлар). VI асрнинг охири-VII асрнинг бошларида Арабистонда феодал муносабатларнинг шаклланиши туфайли ягона давлат барпо этишга даъват кучайди. Бу ҳаракат сўнгги дин - Исломда ўз аксини топди. Ислом таълимоти пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Куръони каримда мужассамланган. Исломдаги йўл-йуриқлар ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, шу жумладан иқтисодиётга доир масалаларга ҳам кенг ўрин берилган. Қуръони каримдаги асосий ғоялардан бири барча мусулмонларнинг бардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида бирлашди. Ҳалол меҳнат, деҳқон, ҳунармандлар меҳнати улуғланди, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилди. Бу муқаддас китобда савдога катта аҳамият берилган, судхўрликни, яъни рибоъ (судхўрлик фоизи) ни ҳаром қилинган, мулкнинг муқаддаслигини, бировнинг мулкига хиёнат ва хатто хасад қилишни катта гунох дейилган.
Классик ўрта аср давридаги иқтисодий ғоялар каноник, яъни қонуний доктриналар асосида ривож топди. Бу соҳада черков, руҳонийлар катта фаолият кўрсатдилар. XII асрнинг ўрталарида болониялик монах-рохиб Гроциан «Каноник ҳуқуқлар тўплами»ни тузди, унда бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам берилган. Улар умумий мулкчиликни идеал деб баҳолаб (эътибор беринг, хусусий мулк эмас), хусусий мулкчилик худо томонидан одамларнинг гунолари учун вужудга келтирилган, деган ғояни илгари сурдилар. Бойлар хайр-садақа беришга чақирилади. Худога маъқул бўлган фаолиятларга фақат деҳқончилик ва ҳунармандчилик киритилиб, судхўрлик, айниқса, фойда олиш учун савдо қораланади
Италиялик рохиб Фома Аквинский (1225-1274) таълимотида иқтисодий ғоялар маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларида қуллик ва крепостнойликни оқлайди, бунда у Аристотель ва муқаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликлар эгаси деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. Давр тақозосига мос (натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди, натура шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий бойлик деб билади. Меҳнатсиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб ҳисобланган.
Эски феодал муносабатлар емирилиб, янги буржуа-капиталистик муносабатлар туғила бошлади, бу эса осонлик билан бўлмади. Айниқса, деҳқонларнинг ўз ерларидан сиқиб чиқарилиши, мустамлакачилик, иқтисодий экспансия, урушлар оддий халққа катта офат келтирди. Оқибатда капитализмнинг шаклланиши билан уни танқид қилиш ҳам бошланади, буни илк социал-утопистлар Томас Мор (1478-1535) ва Томмазо Кампанелла (1568-1639) амалга оширди.
Т. Мор «Утопия» (лот. йўқ жой) (1516) асарида Англияда дастлабки капиталнинг жамғарилиши жараёнида деҳқонларнинг оммавий қашшоқланиши жараёнини акс эттирган. Хаёлий «утопия» мамлакатида ижтимоий мулкчилик (хусусий мулк бўлмаган), умумий меҳнат бўлган, қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовўт йўқ эди, ишлаб чиқариш тартибга солинган, иш куни олти соат билан чекланган, пул йўқ қилинган, тақсимот текис ва босқинчилик урушлари йўқ эди. Т.Мор шундай жамиятни қуриш мумкин деб ўйлаган.

Download 151.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling