Асосий саволлар: Тасаввуф назариясининг шаклланиши


Download 0.8 Mb.
bet9/10
Sana07.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1246973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
portal.guldu.uz-Миллий маънавиятимиз такомил босқ (1)

Комил инсон ғояси азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, миллат маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб қолган. Комил инсон ғояси Қуръони Карим ва ҳадисларда, тасаввуф фалсафасида, Шарқ мутафаккирлари асарларида ўзининг теран ифодасини топган.

Комил инсон тасаввуф адабиётида кўп марта тилга олиниб, мунозараларга сабаб бўлган ва бу ҳақда махсус китоблар ёзилган. Шулардан Саййид Абдулкарим Гелоний ва Азизиддин Насафий (XIII аср)ларнинг "Инсони комил" номли рисолаларини махсус тилга олиб ўтиш мумкин.

  • Комил инсон тасаввуф адабиётида кўп марта тилга олиниб, мунозараларга сабаб бўлган ва бу ҳақда махсус китоблар ёзилган. Шулардан Саййид Абдулкарим Гелоний ва Азизиддин Насафий (XIII аср)ларнинг "Инсони комил" номли рисолаларини махсус тилга олиб ўтиш мумкин.
  • Аслида эса комил инсон тушунчаси биринчи марта Шайхи Кабир номи билан машҳур бўлган Муҳйиддин Ибн Арабий (1165 — 1240) томонидан муомалага киритилганини қайд этмоқ жоиз.
  • Азизиддин Насафийнинг комил инсонга таърифи: "Билгилки, Комил инсон деб шариат ва тариқат ва ҳақиқатда етук бўлган одамга айтадилар ва агар бу иборани тушунмасанг, бошқа ибора билан айтайин: билгилки, комил инсон шундай инсондирким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф".
  • Ирфон – ўзликни англашдир. Мен кимман? Ягона Аллоҳга менинг нисбатим қандай? Тасаввуф шу саволга жавоб қидиради. Унинг жавоби қисқа ва лўнда қилиб ифодаланганда, қуйидагичадир: Ҳақ – ягона ва мутлақ борлиқ, Аҳад (яккалик, бирлик). Ҳақ ўз жамолини кўрмоқ истайди ва ўзига кўзгу сифатида моддий борлиқни бунёд етади. Сўфийлар Ҳақнинг асл зотини Ҳақиқат ва унинг мазҳари, қиёсан айтганда, кўзгудаги аксини “мажоз”, деб атайдилар. “Ҳақиқат” ва “мажоз” тазоди шундан бошланади.

Шундай қилиб, ХII-ХIII асрлар Тасаввуф тариқатларининг шаклланиши ва ирфон босқичи, деб аталди. Айтиб ўтганимиздек, тасаввуф ғоялари ва назарияси VIII-IХ асрларданоқ шакллана бошлаган бўлса ҳам, фақат Имом Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий (1058-1111) ижодида ислом маърифатчилиги даври якунлангач, тасаввуф таълимоти ислом минтақасида зафарли “юриш” бошлади ва Борлиқни идрок етишнинг Ирфон йўналиши узил-кесил етакчи ўринга кўтарилди. Буюк тасаввуф шайхлари – юртдошларимиз Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдуҳолиқ Ғиждувоний шу даврда яшадилар. Тасаввуф шеъриятининг энг забардаст вакиллари Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Ибн ал-Фарид ва ирфоний тафаккурнинг энг буюк намояндаси Ибн ал-Арабий ҳам шу муддатда ижод қилдилар.

  • Шундай қилиб, ХII-ХIII асрлар Тасаввуф тариқатларининг шаклланиши ва ирфон босқичи, деб аталди. Айтиб ўтганимиздек, тасаввуф ғоялари ва назарияси VIII-IХ асрларданоқ шакллана бошлаган бўлса ҳам, фақат Имом Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий (1058-1111) ижодида ислом маърифатчилиги даври якунлангач, тасаввуф таълимоти ислом минтақасида зафарли “юриш” бошлади ва Борлиқни идрок етишнинг Ирфон йўналиши узил-кесил етакчи ўринга кўтарилди. Буюк тасаввуф шайхлари – юртдошларимиз Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Абдуҳолиқ Ғиждувоний шу даврда яшадилар. Тасаввуф шеъриятининг энг забардаст вакиллари Фаридиддин Аттор, Жалолиддин Румий, Ибн ал-Фарид ва ирфоний тафаккурнинг энг буюк намояндаси Ибн ал-Арабий ҳам шу муддатда ижод қилдилар.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling