Asosiy maqsad va vazifalar, talabalar qanday bilim va ko‘nikmaga EGA bo‘lishi kutilmoqda


Muhokama uchun kazus yoki muammoli savol


Download 49.59 Kb.
bet14/16
Sana11.01.2023
Hajmi49.59 Kb.
#1088480
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
DAVLAT XIZMATI

Muhokama uchun kazus yoki muammoli savol:
1-kazus:
Аризачи Очилова Гулрухсор Закиржоновна Мараҳамат тумани маъмурий ишлар бўйича судга(ҳозирда Андижон туманлараро маъмурий суди) жавобгар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармасига нисбатан шикоят ариза билан мурожаат қилиб, Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ва унинг марказларига ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларига ишга қабул қилиш бўйича махсус комиссиянинг бўш лавозимларга ҳужжат топширган номзодлар тест синови ва суҳбат натижалари ҳамда бу ҳақидаги 2020 йил 11 июнда тасдиқланган далолатномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Қонунчилик нормалари асосида тахлил қилинг
2- казус
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий органи бошлиғи Г.Агваржоновга интизом уставларини бузганлик учун бошлиқ томонидан хайфсан жазоси қўлланилди. Бу бўйича махсус буйруқ расмийлаштирилди ва интизомий жазо берилганлиги тўғрисида божхона органлари мансабдор шахсига саф олдида, йиғилишда эълон қилинди. Г.Агваржонов Божхона органларининг божхона органлари кўкрак нишони билан мукофотланганганлиги унга нисбатан бу турдаги жазо қўллаш қонунга зидлиги ҳамда буйруқни саф олдида элон қилинишини унинг иззат-нафслари ва қадр-қимматлари камситилганлигини важ қилиб ор-номус ўртоқлик судига мурожаат қилди.
Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.
Қонунчилик нормалари асосида тахлил қилинг
3-казус
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар фуқаролик суди судьяси К.Саломов суд ишини ташкил этишда бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек хизмат борасидаги ёки обрўсига путур етказадиган бошқа хатти-ҳаракати учун юқори турувчи Тошкент шаҳар суди томонидан интизомий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар фуқаролик суди судьяси К.Саломов иммунитет ҳуқуқига эга эканлиги ва ўз фаолиятида мустақил эканлигини айтиб, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланишини ва унинг даҳлсизлиги конституwиявий ҳуқуқ даражасида белгиланганлигини билдирди.

Download 49.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling