Asosiy maqsad va vazifalar, talabalar qanday bilim va ko‘nikmaga EGA bo‘lishi kutilmoqda


Download 49.59 Kb.
bet1/16
Sana11.01.2023
Hajmi49.59 Kb.
#1088480
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
DAVLAT XIZMATI


Fan: Davlat xizmati
Mavzu: Davlat xizmatining umumiy tavsifi
Asosiy maqsad va vazifalar, talabalar qanday bilim va ko‘nikmaga ega bo‘lishi kutilmoqda:Ushbu mavzu doirasida talabalarga davlat xizmati tushunchasi, uning o`ziga xos jihatlari, davlat xizmatining umumiy tavsifi, davlat xizmatining maqsad va vazifalari, huquqiy asoslari o`rgatiladi.
O‘qilishi tavsiya etiladigan asosiy adabiyotlar.Umumiy tavsiya etilgan sahifalar soni: 0 ta sahifa
Ma'lumot kiritilmagan!
O‘qilishi tavsiya etiladigan qo‘shimcha adabiyotlar.Umumiy tavsiya etilgan sahifalar soni: 0 ta sahifa
Ma'lumot kiritilmagan!
Muhokama uchun savollar:

  1. Давлат хизматининг моҳияти нимадан иборат? 2. Давлат хизмати ва давлат фуқаролик хизматининг фарқи нимадан иборат? 3. Давлат хизматининг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд? 4. Давлат хизматининг асосларини белгилаб берувчи қандай махсус қонунлар мавжуд? 5. Ўзбекистон Республкасида давлат хизматининг асосий мақсади нимадан иборат? 

Muhokama uchun kazus yoki muammoli savol:
1-kazus:
Нурафшон тумани Мудофаа бўлимида хўжалик бўлимида ишлайдиган ходим У.Маҳмудов давлат хизматчиси сифатида унга маълум ижтимоий кафолатлар берилишини сўраб бўлим маъмуриятига мурожаат қилди. Унга жавобан маъмурият У.Маҳмудов ҳарбий хизматчи эмаслиги, шунинг учун давлат хизматчиси ҳам ҳисобланмаслиги, шунингдек унга ҳеч қандай ижтимоий кафолатлар берилмаслигини айтиб, унинг мурожаатини рад этди. Бундан норози бўлган У.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Давлат хизматчисининг ҳуқуқий мақомини ёритиб беринг.
2-казус
Фуқаро С.Азимов Ички ишлар органларига хизматга кириш мақсадида ўз турар жойи бўйича Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига ариза, паспорт, меҳнат дафтарчаси, ҳарбий билетни ҳамда олий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни тақдим этди. Бироқ унга бу ҳужжатлардан ташқари яна туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда), қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда), 3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз), номзоднинг таржимаи ҳоли, анкета-маълумотнома, иш ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда), прописка жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда) ҳам тақдим этиши кераклигини айтишди. Аммо С.Азимов Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган ҳужжатларни тақдим этганлиги. Меҳнат кодексига биноан ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади, деб белгиланганлигини айтиб, уларнинг талаблари Меҳнат қонунчилигига зид эканлигини айтиб, Ички ишлар вазирлигига шикоят қилди.

Download 49.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling