Асослари ва прагматик хусусиятлари


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/70
Sana16.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1679664
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
ozbek xalq maqollari shakllanishining lingvistik asoslari va pragmatik

Тадқиқотнинг 
диссертация 
бажарилган 
олий 
таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация Бухоро давлат университети ўзбек тилшунослиги 
кафедрасида ўрганилаётган “Тил, шахс ва жамият муносабатлари тадқиқи” 
мавзусидаги илмий тадқиқот режасининг таркибий қисми ҳамда Жиззах 
давлат педагогика институти “Филология фанларининг долзарб муаммолари 
ва уларни амалиётга жорий этишнинг янги педагогик технологиялари” 
(2009–2014 
йй.) мавзусидаги илмий-тадқиқот йўналишига мувофиқ 
бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади мақолнинг ёндош ҳодисаларга муносабатини 
аниқлаш, шу асосда унинг лисоний мавқеини белгилаш, мақол пайдо 
бўлишининг интралингвистик ва экстралингвистик омиллари ҳамда 
прагматик хусусиятларини тизимли ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари. Асосий мақсаддан келиб чиқиб, тадқиқот 
ишида қуйидаги илмий вазифалар қўйилди: 
мақолнинг идиома, ибора ва маталлар билан умумий ҳамда фарқли 
белгиларини тадқиқ этиб, шу асосда унинг лисон/нутқ ихтилофидаги ўрнини 
аниқлаш; 
мақол шаклланишининг манбаи, восита ва усулларини белгилаш, 
тавсифлаш, семантик ҳодиса моҳиятини баён қилиш; 
ўзбек халқ мақоллари пайдо бўлишининг интралингвистик омиллари 
тилшунослик, фольклор, ижтимоий ҳаёт кузатувлари алоқадорлигида юзага 
келганлигини асослаш; 
7
Жўраева Б. Мақолларнинг лисоний мавқеи ва маъновий-услубий қўлланилиши: Филол. фан. ном. .... дис. – 
Тошкент, 2002. – 136 б.
8
Эга ва кесими бош келишикдаги от ва ҳаракат номи билан ифодаланган мақоллар. Бу атама илк марта 
профессор П.Бакировнинг тадқиқотида қўлланган. 
9
Бакиров П.У. Номинацентрические пословицы в разносистемных языках (на материале русского, 
узбекского и казахского языков): Дис. ... док. филол. наук. – Тошкент, 2007. – 286 с.
10
Зимовец Н.В. К вопросу о происхождении английских пословиц и поговорок / Актуальные вопросы 
переводоведения и практики перевода. – Россия. Г. Белгород. 2013. – С. 112–118.
11
Сирот И.М. Русские пословицы библейского происхождения. – Брюссель: Жизнь с Богом, 1985.
– 
128 с.
12
Мансуров Б.Б. Религиозно-хадисный аспект в казахских пословицах и поговорках: Автореф. дис. ... док. 
философ. (PhD) по филол. наук. – Ашхабад, 2018. – 24 с. 
13
Башаран С. Hadislerin Turk Atasozlerine Tesiri

– Туркия, 2017. – 22 с.


10 
жамиятда инсонларнинг турмуш тарзига, хулқ-атворига, дунёқарашига 
хос бўлган хатти-ҳаракатлар экстралинвистик бирликлар орқали мақоллар 
шаклланишига асос бўлганлигини кузатиш; 
мақолларнинг матндаги функционал-стилистик, коннотатив-баҳо 
муносабатларини семантик-прагматик таҳлил этиш. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling