Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга
қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз. Бу йўлда нияти
улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз.
Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз
интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд
этамиз.
Фурсатдан
фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб
келаётган,
барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати
билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган
мард ва
олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан.
Барчангизни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин
қалбимдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт
тилайман.
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Яратганнинг ўзи барчамизни, Ўзбекистонимизни паноҳида асрасин!