Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Ҳурматли депутат ва сенаторлар! Муҳтарам меҳмонлар!


Ҳеч кимнинг унутишга ҳаққи йўқ – қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари –


Download 352.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana07.01.2023
Hajmi352.52 Kb.
#1083035
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Murojaatnoma

Ҳеч кимнинг унутишга ҳаққи йўқ – қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари – 
биз учун олий қадрият. 
Бош прокурор ва Ички ишлар вазири бу ҳақиқатни ҳар бир ходимига етказиб, 
таъсирчан назорат ўрнатиши шарт. 
Илғор хорижий тажрибалар асосида маъмурий судлар фаолиятини янги 
босқичга олиб чиқамиз. 
Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинган 
тақдирда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш 
амалиёти жорий қилинади. 
Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам бир ҳақиқатни яхши тушуниб олиши 
керак: Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким 
ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади. 
Бу борада Халқаро тижорат судини Ўзбекистонда ташкил қилиш бўйича ҳам 
амалий ишлар бошланди. 
Юқоридаги барча ташаббусларни Конституцияда тўғридан-тўғри муҳрлаб 
қўйиш лозим. 
Шу ўринда биз учун долзарб муаммо бўлган коррупция масаласига алоҳида 
тўхталиб ўтмоқчиман. 


Ўтган икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупцияга доир жиноятлар 
бўйича жавобгарликка тортилди. Лекин, очиқ айтиш керак, бу – масаланинг 
сабаби билан эмас, оқибати билан курашиш. 
Депутат ва сенаторлар, маҳаллий кенгашлар ҳам бонг уриб, аниқ соҳаларни 
таҳлил қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича фаол бўлишлари керак 
эмасми? 
Ҳар бир депутат ўзининг округидаги бюджет ҳисобидан бўлаётган қурилишлар, 
йўлларни, ҳар ойда бориб кўрса, буюртмачи ва пудратчидан сифатни талаб 
қилса, биласизларми, аҳвол қандай ўзгаради? Бунинг учун сизларда етарли 
ваколат ҳам, шижоат ҳам бор. 
Коррупцияга қарши курашиш борасида алоҳида қонунлар қабул қилиниб, 
ҳуқуқий асослар яратилди. 
Энди амалий ишларни кучайтириш керак. Сунъий монополияга, ёпиқ 
схемаларга, умуман коррупцияга имкон яратадиган барча бўшлиқларга барҳам 
берилади. 

Download 352.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling