Ассалому алайкум муҳтарам бугунги видеоконференция иштирокчилари! Ассалому алайкум ҳурматли Севара Акрамовна!


Энди 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили”нинг 2-чорагида


Download 28.05 Kb.
bet4/5
Sana20.06.2023
Hajmi28.05 Kb.
#1628561
1   2   3   4   5
Bog'liq
ДОКЛАД АВГУСТ 2022

Энди 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили”нинг 2-чорагида бажаришимиз лозим бўлган устувор йўналишлар қуйидагилар ҳисобланади.
Биринчидан: Тўгараклар сонини, ўқувчилар қамровини ошириш, кўпайтириш буйича қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳокимликлар, халқ таълими бўлимлари ва молия органлари тизимли ишлаш давом эттирилади. (Натижа хам оз бўлсада кўринаяпти. Ўтган йилга нисбатан 7000 нафардан ортиқ қамровни кўпайтирдик.) Тарғибот-ташвиқот ишлари жадаллаштирилади.
Иккинчидан: Мактабларда малакали, олий маълумотли кадрлар сонини кўпайтириш ишлари тизимли давом эттирилади. Юқоридаги айтиб ўтилган ўсиш кўрсаткичларини давом эттирамиз. Олий ўқув юртлари билан тизимли иш ташкил қиламиз. Олий таълим битирувчилари билан ишлаймиз. Вилоят БАБМ ларида тажриба алмашиш амалиётини жорий этамиз. БАБМ рахбарлари, услубчилари ва тўгарак раҳбарларини Республика буйича ва вилоятнинг наъмунали БАБМларига стажировкаларини ташкил этамиз.
Учинчидан: Бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича, амалдаги қонунчилик доирасида, мавжуд имкониятларни ишга солиб, тушумни кўпайтириш буйича ишлашни давом эттирамиз.
Тўртинчидан: Маданий –маърифий тадбирлар самарадорлиги ошириш буйича, турли хилдаги тадбирлар, кўрик танловлар, 5 та муҳим ташабус буйича ишлаш, ўқувчи ёшларни қамраб олиш ишлари изчил, тизимли давом эттирилади. Тадбирларда ўқувчилар қамрови янада оширилади. Ҳамкорликдаги ишлар салмоғи кенгайтирилади.
Бешинчидан: Ўқувчилар ўртасида сайёхлик ишларини ривожлантиришга қаратамиз. Қашқадарё вилояти ичида ички ва эко туризмга эътиборни қаратамиз. Бундан ташқари касбга қизиқтириш мақсадида йирик саноат корхоналарида, ўрта ва кичик бизнес корхоналарида, санъат йўналишидаги обьектларга ва бошқа объектларга ўқувчилар саёҳати ташкил этилади.
Олтинчидан: Асосий этиборни замонавий тўгараклар очиш ва СТЕМ-таълим бўйича лабораториялар ташкил этишга қаратамиз.
Рухсат берсанггиз, энди таклиф ва муаммоларимиз хақида тўхталмоқчимиз.
1. Мактаб бинолари хақида тўхталадиган бўлсам, Вилоят, Қарши шаҳри, Қарши тумани, Косон туманлари ўз биноларига эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-сентябрдаги ПҚ -4467 сон қарорининг “2020-2024 йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган “Баркамол авлод”болалар мактабларининг Асосий параметрларида Қарши шаҳри БАБМ 2021 йилда, Қарши тумани 2022 йилда қурилиши белгиланган. Қурилиш ишлари бошланмаган. Қувонарлиси, Шахрисабз туман БАБМ ва “Сайёхлик базаси” учун ер ажратилиб, лойиҳа-қурилиш ишлари бошланган.
Биноси бўлмаган бу мактабларда қарорлар ижросини таъминлаш, бюджетдан ташқари маблағлар топишда қийинчилик туғдирмоқда. Айниқса вилоят Марказида жойлашган вилоят БАБМ ва Қарши шаҳар БАБМнинг биносини йуқлиги вилоят миқёсидаги тадбирлар, кўрик-танловларни ўтказиш ишларида хам салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ўргшаниб чиқдик, қолган туман, шаҳарлардаги БАБМ лари хам узоқ муддат таъмирланмаганлиги боис, замонавий таъмирга мухтож бўлиб қолган. Таъмирлашга маблағ ажратилмаган.
ХТВ ва Республика БАБМ томонидан қуриш ишларига амалий ёрдам берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download 28.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling