Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар!


Download 321.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/36
Sana19.06.2023
Hajmi321.04 Kb.
#1612652
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36
Bog'liq
Мурожаатнома 1

Еттинчидан, эркин 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантиришда 
нодавлат 
нотижорат 
ташкилотлари 
ва 
оммавий 
ахборот 
воситаларини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз. 
Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг 
бошқа 
институтларини 
қўллаб-қувватлаш 
жамоат 
фонди 
фаолиятини жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратиш 
зарур. 
Айниқса, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил 
қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан 
жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида 
нодавлат нотижорат ташкилотлари кенг жалб этилади. Бундай 
ҳамкорликни, энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, 
қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, 
ижтимоий хизматлар кўрсатиш каби муаммоли соҳаларда кенг 
жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ишларни ташкил этиш 
учун келгуси йилда бюджетдан 60 миллиард сўм йўналтирилади. 
Шу билан бирга, Қонунчилик палатасида нодавлат нотижорат 
ташкилотларининг доимий вакили институтини жорий этишни 
таклиф қиламан. Ушбу вакил қуйи палата йиғилишларида иштирок 
этиш, қабул қилинаётган қонунларга таъсирчан жамоатчилик 
назорати ва ижтимоий шериклик масалаларини киритиш бўйича 
таклифлар бериш ваколатига эга бўлиши зарур, деб ҳисоблайман. 
Навбатдаги муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. 


Оммавий 
ахборот 
воситалари 
мамлакатимизда 
амалга 
оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни холис ёритиш билан 
бирга, жойлардаги мавжуд долзарб муаммоларга давлат идоралари 
ва жамоатчилик эътиборини қаратиб, уларни бартараф этишга 
барча даражадаги раҳбарларни даъват этиб, ундаб келаётганини 
алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар том маънода “тўртинчи 
ҳокимият”га айланиб бормоқда. 
Аччиқ ва танқидий материаллар жойлардаги кўплаб амалдорларга 
ёқмаслиги, уларнинг тинчини ва ҳаловатини бузаётгани ҳам бор гап. 
Лекин ошкоралик ва сўз эркинлиги бу – давр талаби, бу – 

Download 321.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling