Келгуси
йилда
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
шафелигида
“Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форуми,
ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар
анжумани,
диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференцияларни
ўтказамиз.
Еттинчидан, дунёнинг
кўплаб
мамлакатларидаги
ватандошларимизни
қўллаб-қувватлаш
ва
улар
билан
алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ватандошлар”
жамғармасини тузишни таклиф этаман.
Саккизинчидан, жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик
муҳитини
мустаҳкамлашга
қаратилган
ишларимизни
сифат
жиҳатдан янги босқичга олиб чиқамиз.
Барчангизга
маълумки, Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро
дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шу
боис ушбу санани
Ўзбекистонда
“Халқлар дўстлиги куни” деб
белгилашни таклиф
этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: