Республика илмий-амалий анжумани


Download 330.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana29.03.2023
Hajmi330.76 Kb.
#1306514
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5470047348635731249



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
“Тилшуносликдаги замонавий йўналишлар: муаммолар ва ечимлар” 
мавзусидаги Халқаро илмий-амалий 1-онлайн конференция 
ХАБАРНОМАСИ 
Муҳтарам 
ҳамкасблар! 
Сизларни 
“Тилшуносликдаги 
замонавий 
йўналишлар: муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-
амалий конференцияга таклиф этамиз. 
Онлайн конференциянинг мақсади: Тил тадқиқида замонавий 
методологик йўналишлар ҳамда амалий масалалар ечимини фаоллаштириш. 
Ҳозирги ўзбек тилшунослигида назарий ва амалий жиҳатдан ечимини кутаётган
долзарб муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш йўлларини аниқлашдан
иборат. 
Ўтказиш муддати: 28 январь, 2020 йил. 
Ўтказиш манзили: Андижон шаҳри, Университет кўчаси, 129-уй 
Андижон давлат университети. 
 
Онлайн конференция ташкилотчилари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
Андижон давлат университети 
 
Конференциянинг илмий йўналишлари

Когнитив тилшунослик ва прагмалингвистика 

Лингвомаданиятшунослик ва маданиятлараро мулоқот масалалари 

Тил тадқиқида замонавий йўналишлар 

Социолингвистика ва лингвопоэтика 

Психолингвистика ва тил ўқитиш методикаси 

Татбиқий тилшунослик масалалари ва компьютер лингвистикаси 

Қиёсий ва тарихий тилшунослик. 
Анжуманга юборилган маъруза тезислари таҳрир ҳайъати томонидан 
муҳокама қилинади. Маъруза тезисларининг мазмуни ҳамда орфографик, 
пунктуацион, стилистик хатоларига муаллиф масъул ҳисобланади. Таҳрирдан 
ўтмаган тезислар чоп этилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
 
Конференциянинг расмий тили: ўзбек, қорақалпоқ, тожик, қирғиз, қозоқ, 
туркман, рус, инглиз, француз, немис тиллари. 
Маъруза тезисларга қўйиладиган талаблар: 

Маъруза тезислар ҳажми А4 форматда, 14 ўлчамли шрифтда, Times 
New Roman шрифтда, 1,5 интервал оралиқда, юқори ва пастдан 2 см чапдан 3 см 
ва ўнгда 1,5 см оралиқ масофа ташланган ҳолда тайёрланади; 

Маъруза тезис мавзуси катта ҳарфларда ўртада, кейинги қатордан 
муаллиф Ф.И.Ш. илмий даражаси, унвони, лавозими, унинг остида муассаса 
номи қисқартирилган ҳолда кўрсатилади; 

Мақола, тезислар 3 бет ҳажмдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ; 



Мақола, тезисларга аннотация илова қилиниши керак. 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матндан сўнг, мақола, тезисда 
фойдаланилган ишлардан тузилиши ва алифбо тартибда жойлаштирилган 
бўлиши керак. 

Расм ва графикларни расмийлаштиришда матн ичида (Внутри текста) 
Microsoft Office стандарт программаларини қўллаш тавсия этилади; 

Тақдим этилган мақола қабул қилингандан сўнг, ҳар бир бетга ўн минг 
сўм тўланади. (саҳифалар сони чекланмаган).

Мақола учун тўловлар қуйидаги рақам орқали 8600332923834786 
(Raxmonova Mohidilhon картаси) юборилади. Тўловни тасдиқлаш учун тўлов 
тўғрисидаги маълумот (скриншот) юборишингиз сўралади; 

Маъруза тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда 
umarsalom@mail.ru
 
электрон манзил орқали 2020 йилнинг 20 январига қадар юборилишини 
сўраймиз.
Барча рўйхатдан ўтган конференция иштирокчилари электрон манзилига 
тезис ва тўловлар тасдиқлангандан сўнг 6 иш кунидан сўнг рўйхатдан ўтганлиги 
ҳақидаги ахборот жўнатилади, айрим сабаблар билан ахборот жўнатилмай қолса, 
ташкилий қўмита билан боғланинг. 
Тўплам барча муаллифларга электрон тарзда материаллар тақдим этилган 
электрон манзилга юборилади. 

Download 330.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling