Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар, азиз ёшлар!
Download 18.27 Kb.
|
туман ҳокими сўзи (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЧРАШУВ КУН ТАРТИБИ
Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар, азиз ёшлар! Барчангизни бугунги учрашувда кўриб турганимдан бағоят мамнунман! Албатта ёшлар билан ўтказиладиган бу каби учрашувлар доимо ёшларда чуқур таассурот қолдириши билан аҳамиятлидир. Шу билан бир қаторда, мана шундай учрашув ва анжуманлар келажагимизнинг эртанги кучи бўлган ёшларнинг истакларини юзага чиқаришда ҳамда дўстона фикр алмашишда аҳамияти каттадир. Давлат бошқаруви органлари ҳамда жамоат бирлашмалари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш учун юртимизда етарлича ҳуқукий баъза шакллантирилиб, ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси эртанги кун эгалари, келажагимиз пойдевори, умиди ҳамда ишончи бўлган ёшлар учун эканлиги, шубҳасиздир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро ёшлар тақдирига бирдек масъулдир. Бунга жавобан ёшларимиз замонавий интеллектуал билимларга эга бўлиб, замон билан ҳамнафас, жаҳон билан бўйлашадиган иқтидор эгалари бўлиб вояга етмоқдалар. Бу кўксимизни фахр ва ғурурга тўлдиради. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонуни, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни”, деб эълон қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонининг қабул қилиниши мамлакатимиз ёшлар ҳаётида кескин ўзгаришларга сабаб бўлди десам янглишмаган бўламан. Бу борада туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилди. Доимий равишда ўтказилиб келинаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туманимиз ёшлари томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслардан келиб чиқиб, туманда ёшлар боғи амфитеатр ва “Халқ кутубхонаси” фойдаланишга топширилди. 2020 йил давомида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар”, “Ректор ва ёшлар” учрашувлари ҳамда “Ёшлар муаммолари ечими куни” номли учрашувлар ташкил этилмоқда. Ҳар бир раҳбар фаолиятида “Ёшлар билан ёнма-ён” тамойилида ишлаши ва бунда ҳар бир раҳбар ўз тизимида ишловчи ёшлар билан тез-тез учрашиши ва уларнинг масалаларини ечишлари лозим. Жорий йилнинг 24 феврал куни Пахтачи тумани ҳокимга янги ўринбосар тасдиқланди. Пахтачи туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Қобилов Рустам Ражаббоевич ўз маърузаси билан иштирок этди. Фаоллар томонидан янги ташкил этилган бўлим бошлиқлигига Бобоназарова Гулчеҳра Усмоновна , бўлим бошлиғининг хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосарлигига Магрипова Рўзигул Тошниёзовна , бўлим бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосарлигига Авазов Нодиржон Содиқжонович ҳамда бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосарлигига Самандаров Музаффар Қаландарович номзодлари тасдиқланди. Барча ёшларимизга Ватанимиз ва ҳалқимиз, муҳтарам Юртбошимиз билдирган ишончни оқлашида улкан зафарлар тилайман. Эътиборингиз учун раҳмат! УЧРАШУВ КУН ТАРТИБИ Меҳмонларни кутиб олиш: соат 10:00 Ўқувчи ёшлар томонидан тайёрлаган тасвирий ва амалий санъат намуналари кўргазмасини томоша қилиш: соат 10:00 дан 10:15 гача Фаоллар залидаги ёшлар билан учрашувининг кириш қисми соат 10:15 дан 10:20 гача Фаоллар залига тўпланган ёшлар билан учраув, туман ҳокими маърузаси учун соат 10:20 дан 10:30 гача Илк бор паспорт олаётган ёшларга фуқаролик паспортини тантанали топшириш 10:30 дан 10:35 гача Қозоғистон Республикасига спортнинг карате тури бўйича Осиё очиқ чемпионатида ишитрок этувчи икки нафар спортчиларнинг чиқишларини томоша қилиш 10:35 дан 10:40 гача Учрашувга келган ёшларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш 10:40 дан 11:20 гача Учрашувни якунлаш, меҳмонларни кузатиш 11:20 дан 11:30 гача Download 18.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling