«Астрофизика» кафедрасининг 2011 йил 26 апрел куни бўлиб ўтган навбатдаги №7/238 йиғилиши қароридан
Download 33 Kb.
|
Кучирма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартиби: 3.
- Бу масала юзасидан кафедра мудири проф. Б.М. Махмудов гапирди
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Кафедра мудири: проф. Б.М. Махмудов Мажлис котиби: доц. Р. Турниязов
- Кун тартиби: 4.
- Кафедра мудири: проф. Б.М. Махмудов Мажлис котиби: доц. Р. Турниязов
«Астрофизика» кафедрасининг 2011 йил 26 апрел куни бўлиб ўтган навбатдаги № 7/238 йиғилиши қароридан К Ў Ч И Р М А Қатнашдилар: кафедранинг барча аъзолари. Кун тартиби: 3. Кафедра доценти Т. Алимовнинг 5 йиллик иш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш ҳамда у кишини доцентлик лавозимига қайти тавсия қилиш масаласи. Бу масала юзасидан кафедра мудири проф. Б.М. Махмудов гапирди: Сизларга маълумки «Зарафшон» газетасининг 2011 йил 10 март сонида кафедрамиз бўйича битта вакант доцентлик лавозимига танлов эълон қилинган эди. Шу жойга кафедрада ишлаб келаётган доцент Т. Алимов ва Самарқанд медицина институтидан доцент Б. Бурҳонов томонидан ариза берилди. Ушбу мажлисда шу номзодларни тавсия қилиш масаласини кўриб чиқамиз. Беш йиллик иш фаолияти ҳақидаги ҳисоботни бериш учун сўз Т. Алимовга берилди (Т. Алимовни ҳисоботи илова қилинади). Мажлисда Т. Алимовнинг ҳисоботи тингланди ва қониқарли деб ҳисобланди. Шундан сўнг бу масала юзасидан кафедра мудири проф. Б.М. Махмудов гапирди: Сизларга маълумки, доцент Т.Алимов кўп йилдан буён, кафедра ташкил этгандан бошлаб доцентлик лавозимида ишлаб келмоқда. У киши унга берилган барча топшириқларни ўз вақтида камчиликсиз бажаради. У киши дарсларни юқори маҳорат ва янги педагогик технологиялари асосида ўтади. Кафедранинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашади. Мен доцент Т. Алимовни Астрофизика кафедрасининг доцентлик лавозимига қайта сайланиши учун тавсия қиламан. Шундан кейин сўзга чиққан кафедра аъзоларидан доцентлар А. Юсупов, Р. Турниязов, У. Зоҳидов ва бошқалар кафедра мудирининг фикрини маъқуллаб Т. Алимовни доцентлик лавозимига тавсия қилдилар. Шундан сўнг бу масала овозга қўйилди. Овоз қўйиш натижалари қуйидагича: Доцент Т. Алимовни қўллаб 9 та овоз берилди. Қаршилар йўқ. Доцент Б. Бурхоновни қўллаб овоз берилмади. Қаршилар 9 та. Кўрилган масалалар юзасидан кафедра йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ: Кафедра доценти Т. Алимов навбатдаги муддатга доцентлик лавозимига қайта сайланиш учун тавсия қилинсин. Факультет илмий кенгашидан кафедранинг ушбу қарорини инобатга олиш сўралсин. Кафедра мудири: проф. Б.М. Махмудов Мажлис котиби: доц. Р. Турниязов «Астрофизика» кафедрасининг 2011 йил 26 апрел куни бўлиб ўтган навбатдаги № 7/238 йиғилиши қароридан К Ў Ч И Р М А Қатнашдилар: кафедранинг барча аъзолари. Кун тартиби: 4. Самарқанд медицина институти доценти Б. Бурхоновни очиқ дарсини муҳокамаси. Бу масала юзасидан кафедра мудири проф. Б.М. Махмудов гапирди: Сизларга маълумки «Зарафшон» газетасининг 2011 йил 10 март сонида кафедрамиз бўйича битта вакант доцентлик лавозимига танлов эълон қилинган эди. Шу жойга Самарқанд медицина институтидан доцент Б. Бурхонов томонидан ҳам ариза берилди. Шунинг учун 2011 йил 14 апрелда Б. Бурхонов томонидан 107 гуруҳ талабаларига «Қуёш тўғрисидаги умумий маълумотлар» мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Бу очиқ дарсни анализ қилиш учун кафедрадан иккита тақризчи доцентлар Юсупов А.А. ва Қурбаниязов С.Х. лар тайинланди. Б. Бурхонов дарсни юқори савияда ўтказди (дарс борасида тақризчиларни тақризлари илова қилинади). Шундан кейин сўзга чиққан доцентлар Юсупов А.А. ва Қурбаниязов С.Х. лар Б. Бурхоновни очиқ дарси юқори педагогик савияда ўтганлигини қайд этдилар. Кўрилган масала юзасидан кафедра йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ: Б. Бурхоновни «Қуёш тўғрисидаги умумий маълумотлар» мавзусидаги очиқ дарси қониқарли деб ҳисоблансин. Факультет илмий кенгашидан Б. Бурхоновни танловда иштирок этиши сўралсин. Кафедра мудири: проф. Б.М. Махмудов Мажлис котиби: доц. Р. Турниязов Download 33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling