Ат “Пахта Банк”


Download 112.5 Kb.
bet5/7
Sana28.02.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1236140
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Автокредит шартнома

Махсус шартлар

4.1. Қарз олувчининг кредит ажратиш ҳақидаги аризасига асосан мазкур шартнома бўйича кредит таъминотига сотиб олинаётган автотранспорт воситаси гаровга қўйилиши белгиланган тақдирда, қарз олувчи автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказган кундан бошлаб 5 (беш) кун давомида, бироқ “ҳисоб маълумотномаси” (счёт справка) олинган санадан 15 (ўн беш) календарь кунидан кечикмасдан гаровга қўйиши шарт.
4.2.Кредит маблағи қарз олувчи томонидан 20206-“Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари” ҳисоб-рақамига кредит бошланғич бадал шакллантирилгач, шартномада кўрсатилган сумманинг бошланғич бадал айирилганидан сўнг қолган қисми мижознинг ссуда ҳисобварағидан ўтказиб берилади.
4.3.Қарз олувчи мазкур кредитга оид маълумотларни кредит тарихини ўрганиш бўйича мутассадди ташкилотларга тақдим қилинишига розилик беради.
4.4.Мазкур шартномани ижро этиш бўйича, ҳар қандай суд инстанциясида банк тақдим этган ҳужжат, ушбу қарздорлик суммаси банкка тегишлилиги ва тўланиши лозимлигини тасдиқловчи бирламчи далил (prima facie) ҳисобланади.
4.5.Қарз олувчининг маблағлари бўлмаса ёки етарли бўлмаса кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаган тақдирда гаровга расмийлаштирилган мулкни банкка топширилишига қаршилик қилмайди.
4.6.Қарз олувчи вафот этганда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар дастлаб биргаликда қарз олувчилардан, кейинчалик қарздорнинг меросхўри (меросхорлари) томонидан қайтарилади.
4.7.Мазкур кредит шартномаси банк андеррайтерлар гуруҳининг кредит ажратиш ҳақидаги қарори(хулосаси) мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
4.8.Банк “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ қарз олувчининг ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туришга, уларни бажаришни ёки кредит ажратишни рад этишга ҳақлидир.
4.9.Қарз олувчи мазкур шартноманинг 4.1-бандига асосан гаров шартномасини расмийлаштиришдан бош тортганда банк кредит хисобига сотиб олинган автомашинани ДАН идораларига мурожаат этган холда уни ҳаракатланишини тўхтатишга ва кейинги босқичларда кредитни муддатдан олдин сўндирилишига қаратишга ҳақли.


  1. Download 112.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling