Атб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия


Download 29.59 Kb.
bet8/11
Sana22.01.2023
Hajmi29.59 Kb.
#1109224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
qxH4qZBNtXCcMtXwChTzDDUINwOsnz4jT08ae0uz (2)

9. Томонларнинг мажбуриятлари
9.1. Банкнинг мажбуриятлари:
9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.
9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
9.1.3. Олинган ипотека кредитини ҳисоблаш учун Қарз олувчига ссуда ҳисобварағини очиш.
9.1.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ипотека кредитининг асосий қарзини муддатидан олдин қайтарганда, асосий қарзнинг қайтарилган қисмига фоизлар ҳисоблашни тўхтатиш.
9.1.5. Қарз олувчининг сўровига кўра ажратилган ипотека кредитига боғлиқ бўлган маълумотлар, жумладан ҳисобварағидаги пул маблағлари ҳаракати ва банк хизматлари таърифларига доир маълумотлар бериш.
9.1.6. Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) тегишли тижорат сири ва банк сири ҳисобланувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаш.
9.1.7. Қарз олувчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларнинг Банк томонидан тасдиқланган нусхаларини бир марта бепул бериш:
ипотека кредити шартномаси;
Қарз олувчи томонидан берилган ариза;
Қарз олувчига ипотека кредити берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ипотека кредити шартномаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчига) томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
9.1.8. Мазкур шартнома билан келишиладиган тўловлар жадвали расмийлаштирилгандан сўнг (кредитлашни бошлаш муддатлари, фоиз ставкаси ўзгариши, шартноманинг бошқа шартлари қайта кўриб чиқилиши муносабати тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ тўловларининг миқдорлари ўзгарганда, Томонлар ўртасида тўловлар жадвали янгидан расмийлаштирилиб, Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) тақдим қилинади. Бунда, тўловлар жадвали янгидан расмийлаштирилиши муносабати билан ундан олдин мавжуд бўлган тўловлар жадвали ўз кучини йўқотади. Янгидан расмийлаштириладиган тўловлар жадвали Қарз олувчи уни имзолаш учун 3 банк иш кунида банкка кела олмаган ҳолатда, Банк томонидан Қарз олувчининг шахсий кабинетига ёки электрон почтасига электрон шаклда юбориш орқали тузилади.
9.1.9. Банк Қарз олувчи томонидан шартномага асосан ипотека кредити бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан Банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўради.
9.1.10. Банк томонидан ипотека кредити бўйича қарздорликларни сўндириш учун банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонатидан (шу жумладан, банк карталари бўйича) маблағлар ҳисобварақ (омонат) эгасининг топшириғисиз ҳисобдан чиқарилганда, Банк ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ (омонат) эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда “SMS” хабарнома (маълумотнома) юборади.
9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:
9.2.1. Уй-жой қурилиши (қайта қурилиши) тугаллангандан кейин Қарз олувчи бир ой муддатда қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаши, шундан кейин уй-жойни кредит шартномаси амал қиладиган муддатда йўқотиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиши ҳамда ипотекани давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда Банкка тақдим этиш.
9.2.2. Қарз олувчи кредит ажратишнинг ҳар бир босқичида Банкка банк пластик карточкаси билан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот топширади. Ҳисоботга савдо ташкилотлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган маҳсулот (бажарилган иш, хизмат)лар учун маблағларни ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (счётлар, квитанциялар, юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар) мажбурий равишда илова қилинади.
9.2.3. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.
9.2.4. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.
9.2.5. Яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида Банкка 5 (беш) кун мобайнида ахборот тақдим этиш.
9.2.6. Банк сўровига биноан Банк вакилларига ипотека кредити ҳисобига қурилаётган (қайта қурилаётган) уй-жойни қурилиш майдонига бориб кўриш ва кредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини текшириш имкониятини таъминлаш.
9.2.7. Ипотека кредитидан фойдаланишда кредитлашнинг мақсадлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминотлилик ва муддатлилик тамойилларига риоя қилиш.
9.2.8. Мазкур шартнома ва қонунчиликда назарда тутилган шартларда неустойка ва зарарларни тўлаш.

Download 29.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling