Атб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия


Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси


Download 29.59 Kb.
bet4/11
Sana22.01.2023
Hajmi29.59 Kb.
#1109224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
qxH4qZBNtXCcMtXwChTzDDUINwOsnz4jT08ae0uz (2)

4. Кредит суммаси ва кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси
4.1. Қуриладиган (реконструкция қилинадиган) уй-жойнинг умумий смета қиймати _______ (_____________________________) сўмни ташкил қилади. Шундан:
Ипотека кредити суммаси ____________ (__________________) сўмни, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг бошланғич бадали ____________ (___________________) сўмни ташкил қилади.
Ипотека кредитининг тўлиқ қиймати қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:
а) асосий қарз __________ (_____________________________) сўм;
б) фоиз тўлови __________ (_____________________________) сўм;
в) гаров объектини белгилаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизмати учун тўлов ___________ (___________________________) сўм;
г) ипотека кредити ҳисобига қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойни давлат рўйхатидан ўтказиш (кадастр ҳужжатлари) учун тўлов ________ (_______________) сўм;
д) гаров мулкини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш ___________ (___________________________) сўм;
е) уй-жой ипотекаси (гарови) тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов ___________ (___________________________) сўм;
ж) бошқа харажатлар __________ (_____________________________) сўм.
4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун йиллик ___ фоиз миқдорида устама ҳақи ундирилади. Бунда кредит бўйича фоиз ставка Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда камаяди, оширилган тақдирда эса – ўзгаришсиз қолади.
Бунда фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши амалга киритилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади.
4.3. Ипотека кредити бўйича фоизлар Банк томонидан ҳар куни, ушбу шартноманинг 4.2-бандида белгиланган фоиз ставкасидан ва кредит берилган санадан бошлаб ҳақиқий кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда, Банк томонидан Қарз олувчининг ссуда ҳисобварағида ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб қўшилади.
5. Ипотека кредити бўйича таъминлаш
5.1. Ушбу шартномага асосан бериладиган ипотека кредитини қайтариш бўйича мажбуриятларининг таъминоти сифатида ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ёки ер участкаси билан бирга барпо этилаётган уй-жой гаровга қўйилади.
5.2. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бир нечта усулларининг мавжуд бўлиши бир-бирига зид ҳисобланмайди, мажбуриятларни бажаришнинг ҳар қайси усули мустақил ҳисобланади ва бир-бирига боғлиқ бўлмайди.
5.3. Ундиришни мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларига қаратиш зарур бўлган тақдирда танлаш ҳуқуқи Банкда қолади, у ўз ихтиёрига кўра мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан исталганига ёки барча усулларига талаб қўйиши мумкин.
5.4. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни таъминлашни камида кредит бўйича тўловларни қоплаш имконини берадиган миқдорда тутиш, Банк фойдасига кредит шартномаси амал қиладиган муддатга, ипотека предметини унинг тўлиқ қийматида йўқотиш ва шикастланиш хавфи юзасидан суғурта қилиш мажбуриятини олади.
5.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитнинг қайтарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни зарур даражада расмийлаштириш бўйича ҳар қандай харажатларни ўз зиммасига олади.
5.6. Кредитнинг таъминланишини белгилайдиган ҳужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
5.7. Уй-жойнинг қурилиши (реконструкция ишлари) тугаллангандан кейин Қарз олувчи 1 (бир) ой муддатда:
а) уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш бўйича далолатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;
б) ўз ҳисобидан қурилиши тугалланган ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномасини тузади;
в) ипотека тўғрисидаги шартнома ёки қонун асосида ипотекани расмийлаштиради ва уни давлат рўйхатидан ўтказади (уй-жойни реконструкция қилишда-қурилиши тугалланган уй-жой бўйича илгари тузилган ипотека шартномасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади).

Download 29.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling