Атб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия


Download 29.59 Kb.
bet5/11
Sana22.01.2023
Hajmi29.59 Kb.
#1109224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
qxH4qZBNtXCcMtXwChTzDDUINwOsnz4jT08ae0uz (2)

6. Ипотека кредитини бериш тартиби
6.1. Кредит Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида 6 (олти) ойдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади.
6.2. Кредитни бериш Қарз олувчининг ёзма топшириқномаси (аризаси) асосида маблағларни унинг Банкда очилган алоҳида ссуда ҳисобварағидан қурилиш материаллари сотиб олиш ва қурилиш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича харажатларни қоплаш учун қарз олувчининг банк пластик карточкасига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кредит маблағлари уй-жой молиявий смета ҳисоб-китоби қийматининг 95 фоизгачаси Қарз олувчининг бошланғич бадаллари (жами молиявий смета ҳисоб-китоби қийматининг 15 фоизи) ҳисобидан ўтказиб берилган аванс маблағлари мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги далолатномага мувофиқ босқичма-босқич молиялаштириб борилади ҳамда 5 фоиз миқдоридаги қолган қисми Банк ходими томонидан жойига чиқиб кредитни тўлиқ ажратиш тўғрисида хулоса берилгандан сўнг ажратилади.
Бунда, банк томонидан ипотека кредити ажратишнинг биринчи босқичида Қарз олувчининг бошланғич бадал маблағлари унинг банкдаги банк пластик карточкасига қурилиш материаллари сотиб олиш учун ёки қурилиш (реконструкция қилиш) ишларини бажариш учун ўтказиб берилади.
Банк томонидан ипотека кредитининг 20 фоизгача, бироқ молиявий смета ҳисоб-китобида белгилангандан ортиқ бўлмаган миқдордаги маблағлар қурилишда қатнашаётган ишчиларнинг, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг ёзма топшириқномасига асосан ишчиларнинг, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларнинг банк пластик картасига ўтказиб берилиши ва (ёки) қарз олувчининг банк пластик картасига ўтказилган кредит маблағлари ҳисобидан банк кассасидан нақд пул кўринишида ечилишига рухсат берилиши мумкин.
6.3. Банкнинг кредит бериш бўйича мажбурияти Банкда Молия вазирлигининг бўш мақсадли маблағлари мавжуд бўлганда ҳамда Қарз олувчи томонидан Банкка давлат рўйхатидан ўтказилган ипотека (шартнома ёки қонун асосида) тақдим этилгандан кейин юзага келади.

Download 29.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling